ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Ўзбекистон Канн Халқаро кинофестивалида

397
0

14-23 май кунлари дунёнинг энг машҳур ва йирик кинотадбири бўлмиш Канн кинофестивали доирасидаги Marché Du Film кинобозори бўлиб ўтадиган машҳур Круазет бульваридаги махсус павильонда яна бир бор Ўзбекистон кинотуризм ва киноиндустрияси салоҳияти намойиш этилади.

altalt

Marché Du Film кинобозорида 50 та турли йўналишдаги фильмлар, жумладан, бадиий, ҳужжатли, анимацион фильмлар ҳамда «Зумраша» киножурнали билан иштирок этади.

alt

72- халқаро Канн кино фестивали доирасидаги Marché Du Film кинобозоридаги ўзбек стенди тақдимотида  17-май куни  кинорежиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг «ЭЛПАРВАР» бадиий фильми намойиш этилади. Шунингдек, кино бозор иштирокчилари эътиборига Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин-Оққўрғон»,  Жаҳонгир Ахмедовнинг «Исломхўжа», Рустам Саъдиевнинг «Барон», Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон», Сарвар Каримовнинг «Сарвқомат дилбарим» каби фильмлари ҳам ҳавола этилади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-05-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг