Ўзбекистонда бензин нархи кўтарилди
Эндиликда Республика бўйлаб АЁҚШларда барча турдаги автобензин чакана нархлари қуйидагича:
Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри - 2 800 сўм;
Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинларнинг 1 литри – 3 000 сўм;
Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри – 3 300 сўм.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бензин нархи кўтарилиш сабабини, сўнгги вақтда мамлакaтимиз аҳолисининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал почтаси орқали, шунингдек компания, Республика раҳбар, назорат, ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига келиб тушган мурожаатларида автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар, шу жумладан баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензиннинг устама нарх билан сотилаётганлиги, автобензин олиш учун узундан-узоқ навбатда туришга тўғри келаётганлиги, Тошкент шаҳридаги аксарият АЁҚШларда Аи-80 русумли автобензиннинг 2075 сўмлик нархда, вилоятларда эса асосан тижорат нархида, яъни 3000 сўмлик нархда сотилаётганлиги, автобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан турли йўллар билан олиб бориб бошқа вилоятлар аҳолисига 3000 сўмдан 5000 сўмгача бўлган чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларни инобатга олган ҳолда, ёқилғига ягона нарх ўрнатилгани билан изоҳлади.
Бундан буён АЁҚШларда ўрнатилган тизимни бузилиши ҳолатлари келиб чиққанда, автобензин нархига устама қўйиб сотилаётганлиги ёхуд бошқа нохуш ҳолатлар ҳақида «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг ишонч телефонига +99871 2311421, шунингдек «Ўздавнефтгазинспекция»нинг вилоят бошқармалари, жойлардаги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва нефть базаларнинг ишонч телефонларига хабар қилиш мумкин.





ИЗОҲЛАР 0