alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистонда «rebate» тизими ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб «rebate» тизими ишга туширилади.

«Rebate» - суратга олиш ишлари амалга оширилган мамлакат ҳукумати томонидан қўйилган талаб ва шартларни бажариш орқали, суратга олинган фильмга сарфланган харажатларнинг бир қисмини ишлаб чиқарувчи продюссерга қайтариб беришдир.

alt

Шунга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширган суратга олиш ишлари билан боғлиқ харажатларининг 20 фоизигача бўлган миқдори Давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари хисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги суратга олинадиган бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, хужжатли- хроникал фильмларни тасвирга олиш учун сарфланадиган харажатларнинг 30 фоиз миқдорида, лекин 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг