ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино

277
0

Уларнинг таъкидлашича, лойиҳа устида 500 дан ортиқ мутахассислар иш олиб борган ва лойиҳа ишлаб чиқиш даврида унинг ички характеристикасига жиддий эътибор қаратилган.

altalt

Мурод Назаров, Murad Buildings девелоперлик компаниясининг асосчиси ва раҳбари:

«Президентимиз мамлакатнинг ривожланиши борасида ўзининг равшан қарашлари билан кўплаб инсонларни, жумладан, бизни илҳомлантиришда давом этмоқда. Ушбу қўтаринки руҳ бизга Tashkent City ХИМнинг халқаро лойиҳасида иштирок этиш фурсатини яратиб берди. Биз деярли икки йил давомида ушбу лойиҳа устида катта иштиёқ билан ва ушбу лойиҳани энг юксак тарзда амалга ошириш истаги билан ишлаб келмоқдамиз. Биз Ozguven  каби ишончли ҳамкор топганимиздан хурсандмиз ва энди бу катта орзуни амалга ошириш учун биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз. Биз шаҳар қалбида муносиб ўрин эгаллайдиган ва унинг қоқ марказида кад ростлайдиган мазкур лойиҳани замонавий ва инновацион архитектура ечимларини тақдим этувчи иншоотга айланишни истаймиз». 

altalt

Озгур Озгувен, «Озгувен» компанияси директорлар кенгаши раиси:

«Биз Марказий Осиё ва Буйук Ипак Йўли марказида жойлашган ушбу лойиҳада иштирок эта олаётганимиздан жуда ҳам бахтиёрмиз. Биз ўз ноу-хауларимизни қўллашдан ташқари, Туркиянинг йирик университетларидан профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қилдик ва кўплаб мутахассислардан маслаҳат олдик ва улар томонидан қўллаб-қувватландик. Архитектура ва муҳандислик нуқтаи назаридан жуда батафсил тадқиқот ва лойиҳалаштириш ишлари олиб борилди». 

alt

Бинонинг қурилиши жараёнида гранитдан кучлироқ бўлган М700 бетон тури ишлатилади. Биргина пойдевор учун қуйиладиган бетондан ўта кучли деворларга эга ва ҳар бири 80 квадрат метрга тенг 700та хонадон қуриш мумкин бўларди. Бутун объект учун ишлатиладиган бетондан эса 5000 та бундай хонадонларни қуриш мумкин эди. Агар қурилишда ишлатиладиган барча темир анжомлар қўшилса, уларнинг умумий узунлиги 7,5 минг километрни ташкил этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-07-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг