Ўзбекистонликлар учун Туркиядаги визасиз режим узайтирилди
Туркия президенти томонидан имзоланган қарорга кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари Туркияга сафарлари учун 30 кун бўлган визасиз режим, 90 кунгача узайтирилди. Бу Туркия Республикаси ҳудудида 180 куннинг 90 кунида визасиз юриш мумкинлигини англатади. Ҳар бир янги ташриф 180 кунлик даврни янгидан бошлаб беради. Даврлар бири-бирига қўшилиши мумкин, бироқ визасиз кунларни ҳисоб-китоб қилиш мажбурий шарт ҳисобланади. Ҳисоблашда мамлакатга кириб келиш ва чиқиб кетиш куни ҳам ҳисобга олинади.
Бу қароргача Ўзбекистон фуқаролари фақат дипломатик паспортга эга бўлсагина Туркияда 90 кунгача визасиз қолишлари мумкин эди. Агар Ўзбекистон фуқароси Туркияда узоқроқ вақт қолиши керак бўлса, яшаш ҳуқуқини берувчи истиқомат визасини расмийлаштириши керак бўлади. Бундай виза учун дастлабки ой 25 АҚШ доллари, иккинчи ойдан бошлаб ойига 5 доллардан (йилига 80 доллар) тўлаб борилади.
ИЗОҲЛАР 0