alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

ЎзМТРК фильми «ТЭФИ-содружество 2017» мукофотига сазовор бўлди

Ўзбек ҳужжатли фильми «ТЭФИ-Содружество» фаҳрли телевизион мукофотига сазовор бўлди. Миллий телерадиокомпания томонидан суратга олинган «Чорак аср шиддати. Сурхондарё» фильми (Саида Давлатова ва Козим Исломов иши) Минскда бўлиб ўтган, бош мавзуси «Ҳужжатли экран» бўлган фестивалга тақдим этилган эди. Дастурда МДҲнинг 12та давлатидан 20та фильм намойиш этилди. «Чорак аср шиддати. Сурхондарё»  - ҳудуд замонавий ҳаёти, Ўзбекистон жанубининг бетакрор табиати ва Сурхондарё аҳлининг ўз уйларидаги ўз фикрлари тасвирланган фильм.

Мазкур фильм мамлакат ҳудудлари ҳақидаги катта ҳикоянинг давоми бўлиб, аввалроқ Самарқанд, Қорақалпоғистон, Хоразм ҳақидаги фильмлар чиққан эди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг