alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Паралимпиачиларимиз Риодан қачон қайтишлари маълум бўлди

Ўн икки кун давомида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. Паралимпиада мусобақаларида Ўзбекистон шарафини 32та спортчимиз ҳимоя қилди.

Мазкур мусобақаларда энг юқори натижаларни кўрсатган ҳақиқий қахрамонларимиз, Тошкентга 21 сентябрь, чоршанба куни эрталабки соат 06:15да қайтиб келишади. Спортчилар делегацияси Тошкент Халқаро аэропортида (Тошкент -2) тантанали равишда кутиб олинади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитасининг матбуот-хизмати маълум қилди. 

 

alt

 

Эслатиб зтамиз, бизнинг 32та паралимпиадачиларимиз 31та медални қўлга киритишди: 8та олтин, 6та кумуш ва 17 бронза меддаллар. Турнир вақтида спортчиларимиз 6та жаҳон, 7та паралимпиада ва 12та Осиё рекордларини ўрнатишди. Улар жаҳонда 15-ўринни, Осиёда иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи ўринларни эгалладилар.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг