Паралимпия спортчилари учун «Орзу бир-Дунё бир» концерти
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 3 декабрь куни анъанага айланган паралимпия спортчиларига бағишланган «Орзу бир-Дунё бир» номли катта Гала-концертини Истиқлол санъат саройида ўтказди. Бу ҳақда сайтимизга Паралимпия Ассоциацияси матбуот ҳизмати маълум қилди.


Ушбу концерт дастурига асосан Бразилиянинг Рио-Де-Жанеро шаҳрида бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия Ўйинларида муносиб иштирок этиб улкан ғалабаларни қўлга киритилган паралимпия спортчиларига «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси», «Йилнинг энг яхши аёл спортчиси», «Йилнинг энг яхши мураббийи» ва «Йилнинг энг ёш спортчиси» йил номинациялари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Бундан ташқари ушбу номинация ғолибларига ассоциация томонидан қимматбаҳо совғалар берилди. Гала-концертда элимизнинг ёрқин юлдузлари ва санъаткорлари ўзларининг санъатлари билан барчани ҳушнуд этдилар.


Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейродаги Паралимпиада-2016 ўйинларидан паралимпиачиларимиз 31та соврин билан қайтиб келишган: 8та олтин, 6та кумуш ва 17 бронза меддаллар.







ИЗОҲЛАР 0