alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Поедем, Поедим!» кўрсатуви яна Ўзбекистонда

«Поедем, Поедим!» кўрсатуви «ТХТЯ-2016» кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ҳақида иккинчи кўрсатувини суратга олади.

Кўрсатувнинг бу галги сони Тошкент ва кўхна Хоразм ҳудудлари ҳақида бўлади. «Ўзбектуризм» хабарига кўра кўрсатув съёмка ишлари «Тошкент Халкаро туристик ярмаркаси-2016» кунлари, яъни жорий йилнинг 5-7 октябрида бўлиб ўтади. 

Кўрсатувнинг Ўзбекистон ҳақидаги илк дастур сони Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди. Илк кўрсатув сони телеканал томошабинлари орасида катта қизиқиш уйғотган бўлиб, кўрсатув ижодкорлари томонидан яна бир Ўзбекистонга бағишланган кўрсатув сонини олиш қарори қабул қилинган.

alt

«Поедем, Поедим!» лойиҳаси – 2012 йилдан буён Россиянинг НТВ телеканали орқали намойиш қилинади. Мазкур кўрсатув Россия телевидениясида машҳур. Кўрсатув қаҳрамонлари сифатида қишлоқлар ахолиси, овчилар ва балиқчилар, геологлар ва турли ҳил халқ ва миллатлар вакилларини кўриш мумкин. Албатта ҳар бир халқнинг ва миллатнинг мазали таом пишириш сирлари бўлиб, ушбу кўрсатувда қаҳрамонлар айнан шу сирлар ҳақида томошабин билан ўртоқлашади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг