Пойтахтимизда янги эко-боғ очилди
Очилиш маросими 10 июнь куни бўлиб ўтди. Янги боғ Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталди.






.jpg)






Боғнинг қайта таъмири билан The Tower Mall Management Group шуғулланди.
Любовь Сафронова, Design House студияси асосчиси:
«Боғнинг лойиҳаси ва ижодий томони устида биз иш олиб бордик. Лойиҳамиз «эко-бионика» йуналишида барпо этилган. У ерда фақат табиий хомашёлардан фойдаланилади. Масалан: дарахт, тош ва шунга ўхшаш нарсалар».
Очилишда Шарқ гуруҳи, Фарход ва Ширин, Жасур Мирсагатов, фокусчилар Дмитрий Поляков ва Степан Кудрявцев ва суперқаҳрамонлар либосидаги аниматорлар қатнашдилар.
Шарқ гуруҳи:
«Янги боғ барпо этиш ғояси жуда ажойиб. Шаҳарда дам олиш учун янада кўп шаройитлар яратилмоқда. Бу инсонларни қувонтиради».
Джасур Мирсагатов:
«Бу шаҳар учун катта совға. Бундай янги, замонавий боғ анчадан бери бўлмаган эди. Ва бу дам олиш учун қулай имконият».
Боғнинг 2та кириш қисми мавжуд: Рим-католик черкови рўпарасида ва М-1 уйлар мажмуаси томонидан.
Кириш бепул.
Кўнгил очар дастурлар бугун 21:00га қадар давом этади.





ИЗОҲЛАР 0