alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Пушкин таваллудининг 217 йиллиги

Жорий йилнинг 6 июнь куни республика ҳудудларида буюк рус шоири, драматург Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, талаба-ёшлар, ҳамда ҳаракат фаоллари иштирок этди. 6 июнь, Пушкин таваллуди муносабати билан шоир ҳайкали олдида тантанали маросим ўтказилиб, унинг пойига гуллар қўйилди.

Ҳаракат томмонидан А.С.Пушкин таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирлар Тошкент шаҳридаги Пушкин ҳайкали атрофи, Талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Амир Темур хиёбони, шунингдек, пойтахтнинг аҳоли гавжум жойларида ўтказилди, савдо мажмуаларида санъаткорлар иштирокида адиб ижодидан мушоиралар ва викториналар ўтказилди, шоир ижодидан намуналар ўқилди.

Тадбирлар доирасида дастлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида онлайн мулоқот ташкил этилиб, унда республиканинг барча ҳудудларидан интернет тармоқлари орқали 400дан ортиқ саволлар келиб тушди ва меҳмонлар томонидан уларга тегишли жавоб берилди. Мулоқот давомида замонавий рус тили асосчиси, буюк рус шоири, драматург ва носир Александр Пушкин таваллудига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада шоирнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик давридан, ўқиш ва сургунлик йилларидан, унинг ўлими тарихи ва авлодлари ҳақида ҳиқоя қилувчи китоблар намойиш этилди.

Адиб таваллудининг 217 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ бир қатор тадбирлар доирасида #Pushkin217 хештегини трендга чиқариш акцияси ҳам ўтказилди ва унда ўзбек санъатининг бир қатор вакиллари фаол иштирок этишди. Улар қаторида Саида Раметова, Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон, Шаҳзода, Манзура, Рухшона, Алишер Файз, Достон Убайдуллаев, Шаҳриёр ва бошқа кўпгина машҳур юлдузларни кўриш мумкин бўлди. 

Шунингдек, санъаткорлар видео орқали адиб ҳақидаги фикрлари ва унинг қаламига мансуб шеърларни ўқиб эшиттиришди. 


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-06-2016

ИЗОҲЛАР 1

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг