ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Қўқон: I Халқаро ҳунармандчилик фестивали

237
0

Қўқонда илк Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль Худоёрхон ўрдаси майдонида тадбир қатнашчиларининг тантанали юриши билан бошланди. Ўрда ҳудудида жойлашган Ҳунармандлар шаҳарчасида халқ сайллари, дорбозлар томошалари, фольклор дасталарининг чиқишлари, жарчилар, қизиқчилар билан байрамона руҳда давом этди.

altaltaltalt

14 сентябрь куни фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев очиб берди. Фестивалнинг очилиш маросими доирасида концерт дастури ташкил этилиб, унда фольклор жамоалари ва яккахон ижрочилар, шунингдек Фарғона, Наманган, Андижон ва бошқа ҳудудларнинг рақс ансамбллари ўз санъатларини намойиш этишди. Тантанали маросим мушакбозлик билан якунланди.

alt

Беш кун давом этган фестивалда дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган ҳунармандлар иштирок этдилар. Чет эллик ҳунармандлар ижтимоий тармоқларда ўзларининг таассуротлари билан бўлишдилар.

altaltalt

Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида Бутунжаҳон ҳунармандларининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича кенгаши раҳбари Гада Каддуми хоним Қўқон ҳокими Маъруф Усмоновга шаҳарнинг Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилгани тўғрисидаги сертификатни топширди.

alt

 

Фото: Ёлқин Шамсиддинов, uzbektourism.uz

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-09-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг