alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Самарқандда Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси очилди

2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган масканда барпо этилган ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ёдгорлик мажмуаси ЮНЕСКО ва ИКОМОС ташкилотлари билан ҳамкорликда яратилди.

Мажмуанинг қурилиш ишларида маҳаллий ишчилар билан ҳиндистонлик усталар ҳамиш олиб бордилар. Қимматбаҳо тошлар ҳам Ҳиндистондан олиб келинган. Ёғоч ўймакорлиги ишлари Ўзбекистон халқ устаси Насрулло Соҳибназаров ва Миржалол Асадов томонидан шунингдек, қўқонлик Муҳаммадамин иштирокида амалга оширилган. Ганч ўймакорлиги бўйича ишларни Ўзбекистон халқ устаси Мансур Муродов ва Амриддин Нажмиев бажаришди.

altaltalt

alt

altalt

Шунингдек, бугун Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ҳайкал Регистон майдони яқинида, Биринчи Президент туғилиб ўсган уйдан узоқ бўлмаган жойга ўрнатилган.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг