ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Шаҳло Аҳмедова лицензиясиз қолди

668
0

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси шарму-ҳаёдан йироқ бўлган саҳналарга бой бўлган клипи туфайли эстрада хонандаси Шаҳло Аҳмедованинг лицензиясини бекор қилди. Расмий билдиришда мазкур клип ҳақида шундай дейилган:

Хонанда  Ш.Аҳмедованинг «Летние дожди» деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун  халқимиз менталитетига зид,  шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай,  йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини  очиқ-ошкора  ифода этиб, буни андишасизларча  тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган.

alt

Маълумотларга қараганда, Муассаса томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан,  хонанданинг «Летние дожди» деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг