
Шоу-бизнес сўнгги янгиликлари
90 йилларда машҳур бўлган «Анор» гуруҳи солисти Карен Ғофуржоновнинг жорий йилнинг 20 сентябрида Ўзбекистон ресторанида никоҳ тўйи бўлди. Бўйдоқлик билан ҳайрлашган хонанданинг рафиқаси исми Садоқат. бу ҳақда уларнинг дўстларидан бири бўлмиш Шарқ гурухи вакили Сарвар Акбаров ўзининг ижтимоий тармоғи орқали маълум қилиб, икки ёшга табриклаган. Висол оқшомида ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирок этган. Улар қаторида устоз санъаткор Фаррух Закировни, Севара Назархон кўриш мумкин.



Фото: Сарвар Акбаров
Шохжаҳон Жўраев «Гўзалим» қўшиғи учун клип тасвирга олдирмоқда. Хонанда клипда янги кўринишда намоён бўлади. Клипда актриса Зарина Низомутдинова иштирок этган. Ундан ташқари хонанда мухлислари ҳукмига йилнинг сўнггига янги мусиқий тўпламини тақдим этишни режалаштирган. «Гўзалим» қўшиғи айнан шу янги мусиқий тўпламдан жой олган.
видео: instagram.com/shohjahon
Ажойиб рафиқа, икки фарзанд онаси хонанда Рухшона фарзандлар тарбияси билан бир қаторда ўзининг ижодини ҳам бир маромда олиб бормоқда. Хонанда бугун, 21 сентябрда «Румбака» номли таронасига ишланган клипини мухлислари ҳукмига тақдим этади.
Хонада Райхон «Халос эт» номли қўшиғи учун видеоклип тасвирга олиш ишларини бошлаб юборди. Клип режиссёри хонанданинг доимги ижодий ҳамкори Ёдгор Носиров. Клипда Сайёра Юнусова, Махмуд Исмоилов ва Алишер Узоқовлар суратга тушмоқда.
Фото: instagram.com/rayhonganieva
15 сентябрда «Нотаниш қотил» номли фильмини томошабин ҳукмига тақдим этган режиссёр ва актёр Аъзамат Ахроров яна бир янги «Қайсаргинам-2» номли фильмини тақдим этиш арафасида. Ҳозир фильмнинг монтаж ишлари олиб борилмоқда. Демак, ёш ижодкордан тез кунда янги фильм.
Фото: instagram.com/azamat_axrorov
Шахриёр «Қалам қошли ёр» номли таронаси учун ишланган клипни мухлислари ҳукмига тақдим этди. Клип Шухрат Қаюмов билан ҳамкорликда тасвирга олинган. Клип ҳукмингизда, кўринг ва баҳо беринг.

ИЗОҲЛАР 0