alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тарғибот тадбирлари Бухорода

Йил бошидан мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?»  мазмунидаги тарғибот тадбири жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот, Жондор туманларидаги 23 та умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида ўтказилди. Мазкур тадбирларда 65 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари иштирок этишди.

Ундан ташқари Тарғибот тадбирлари Бухоро вилояти пахтазорларида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган 200 нафар ҳашарчилар билан тадбирлар ўтказилди. Кутилмаганда ташриф буюрган санъаткорлар пахта майдонларидаги ҳашарчиларга оқ олтинни нес-нобут қилмасдан йиғиб-териб олишлари учун оз бўлсада кўмаклашдилар. Дам олиш вақтида эса даланинг ўзида тарғиботчилар гуруҳи Бухоролик пахтакорлар учун кўнгилочар дастурни ҳавола этиб, уларни кайфиятини кўтардилар.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг