Тарғибот тадбирлари Хоразмда
«Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўз ишини давом эттирмоқда. Навбатдаги манзил Хоразм вилояти бўлди. Мазкур тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
3 октябрь куни бошланган тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Янгибозор туманларидаги 30та умумтаълим мактабларида, 15та касб-ҳунар коллежида, ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда 9 та фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда анъанага мувофиқ таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, иштирок этди. 4 октябрь куни эса тарғиботчилар гуруҳи вилоятнинг Боғот, Ҳазорасп, Янгиариқ туманларидаги 30та ўрта умумтаълим мактаблари, 15 та академик лицей ва коллежларда ва туманларнинг пахта далаларига ташриф буюрдилар.
Учрашувда давра суҳбатлари якунлангач мазкур тарғибот тадбирлари давомида тарғиботчилар, барча санъаткорлар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар ҳузурига ташриф буюрдилар ва белларига этак боғлаб оқ олтинни теришга кўмаклашдилар.





ИЗОҲЛАР 0