alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тарғибот тадбирлари Наманганда

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилганидан ва республикамиз ҳудудлари бўйлаб жадал равишда ўтказиб келаётганлиги ҳақида аввалги хабарларимизда ҳам маълуомт берган эдик. Эндиликда мазкур тарғибот тадбири 19-23 апрель кунлари Наманганда ўтказиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан “Наманган-С” меҳмонхонасида тадбир аввалида маданият ва санъат вакиллари, шоир ва ёзувчилар, мутасадди ташкилотлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

alt

«Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида  барча умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ҳамда янги ташкил этилган маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ташкил этилиши белгиланган.

alt

Тадбирлар ўтказиладиган барча таълим муассасаларида тадбир бошлангунга қадар юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» номли фотокўргазмалар намойиш этилади.

alt

Бундан ташқари, барча таълим муассасаларида «Ибратли йўл» номли стенд ташкил этилади ва унда мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия олган, бугунги кунда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчи-талабаларнинг шунингдек, юрт тинчлиги йўлида ҳизмат қилаётган ҳарбийларнинг фотокўргазмалар ҳам ташкил этиш белгиланган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг