alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда

Сурхондарё вилоятидаги «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари 2 май куни старт олди. Термиз Халқаро аэропортида Республикадан ташриф буюрган театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар, ҳамда таниқли санъаткорларни вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа расмий кишилар томонидан карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

alt

Шу куннинг ўзида 86 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, «Ниҳол» мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музробот, Жарқўрғон туманларидаги 55та умумтаълим мактабларида, 15та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, Термиз Давлат Университети, ҳамда Термиз шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ташриф буюриб, 23 минг 889 нафар ўқувчи ёшлар билан учрашдилар.

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, «жонли мисоллар» билан таъсирчан руҳда гапириб бердилар, ҳамда яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг