alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Tashkent City – шаҳримизнинг янги дурдонаси!

 

Tashkent City Park

Tashkent City Park Ўзбекистондаги энг йирик майдонга эга боғ ҳисобланади. 18,6 гектар майдонда 4 500 дан ортиқ турли хил дарахтлар экилиб, 15 гектар майдонда сув омбори, мамлакатда энг катта 200 метр узунликдаги фаввора, шунингдек, Ўзбекистонда биринчи 7D кинотеатри, мум ҳайкаллар музейи ва планетарий мавжуд.

altalt


alt


Мум ҳайкаллар музейи 

Мадам Тюссо музйида меҳмонлар Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Россия ва АҚШ президентлари - Владимир Путин ҳамда Дональд Трампни, шахсан Терминаторни, Брюс Уиллис ва Дуэйн Жонсонни, шу билан бирга Мэрилин Монро, Марк Цукерберг ва Альберт Эйнштейнни ҳам учратишлари мумкин. Кириш  20 000 сўм.

altaltalt


Планетарий

Планетарийга кириш чиптаси 30 000 сўмни ташкил қилади, дастур 8 дақиқага мўлжалланган бўлиб, келажакда 40 дақиқагача узайтириш режалаштирилган. Шунингдек, бинода «Учар театр» аттаркциони мавжуд бўлиб, унда 11 дақиқа давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказлари бўйлаб саёҳт қилишингиз мумкин бўлади, чипта нархи 40 000 сўм.

altaltalt
Мадам Тюссо мум ҳайкаллар музейи ва планетарийнинг иш вақти соат 10:00дан 22:00га қадар давом этади.

altalt
alt

Марказ ҳудудида 4 010 кв.м ва 560 кв.м  майдонга эга болалар ва спорт майдонлари, амфитеатр, 15 200 кв.м  майдонда гуллар боғи, масжид, кафе, ресторанлар ва 13та киосклар: Signature cafe, Steakhouse, Baskin robbins, Bon! Express ва бошқалар мавжуд.

altaltalt

Янги Arrows&Sparrows кафеси – Дубайдаги тармоқнинг филиали бўлиб, Tashkent City ҳудудида City Parkдаги бош фаввора олдида, Планетарийнинг ўнг томонида жойлашган. Янги маскан 120 кишига мўлжалланган бўлиб, фавворалар кўриниб турадиган айвонга эга.

altaltaltalt

Конгресс-Холл

43 000 кв.м эга майдонда 3 500 кишига мўлжалланган конференц-зал бўлиб, зарур бўлганда халқаро музокаралар учун икки-тўрт залга бўлиш имконияти мавжуд. Шунингдек бинода икки тарафлама учрашувлар учун кабинетлар, ресторан, кичик концерт зали ва дам олиш хоналари бор. Конгресс-Холл биноси ва Hilton меҳмонхонаси ўзаро кўприк билан уланган бўлиб, унинг интерьери устида Metex Design Group меъморлик бюроси мутахассислари тер тўккан.

altalt
 

Hilton меҳмонхонаси

21 қават ва 258та номердан иборат меҳмонхонанинг 8та номери президент люкс хоналари бўлиб, меҳмонхонада бир нечта ресторанлар, бассейн, спорт зали, спа ва хизматлар объектлари бор.

altaltalt
 

Янада кўпроқ фотосуратларни фотоҳисоботимизда кўришингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-10-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг