ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Tez yordam: барчага бирдек онлайн ёрдам

COVIDГА ЧАЛИНГАН ОДАМ ВИРУСНИ АТРОФДАГИЛАРГА ЮҚТИРИШИ ХАВФИ ҚАНЧА ВАҚТ ДАВОМ ЭТАДИ​?

Вирусолог Раъно Қосимова ва иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева сўзларига қараганда, бу касалликнинг бошланишидан 2 кун аввал ва касаллик авжига чиққишининг биринчи уч кунида юқтириш хавфи жуда юқори бўлади, лекин тадқиқотларга қараганда бу ҳолат 21 кунгача давом этиши мумкин экан. 

alt


Ёш болаларда COVID аломатлари қандай бўлади, касаллик қай тарзда кечади?

Вирусолог Раъно Қосимова ва иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева жавоб беришларича, болаларда коронавирус енгил кечади, лекин боланинг касалланишдан аввалги ҳолати, бошқа ёндош касалликлари мавжуд ёки йўқлигига боғлиқ. Болаларда коронавирус инфекцияси гумон қилинса тана ҳароратини ўлчаб туриш керак, танасида тошмалар тошганми ёки йўқ, диарея ҳолатлари пайдо бўлмадими, хуллас болани кузатиб бориш керак. Агар боланинг нафас олишида қийинчиликлар туғилса, стационар режимда даволаш керак бўлади.

alt

Кўрсатувда малакали шифокорлар маслаҳатлари берилиб борилади ва ҳар куни соат 18:00да MTVda намойиш этилади. Дастур бошловчиси Covid-19 касаллигини бошидан кечирган Комил Алламжонов. 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-07-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг