ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Тонировка» бўйича янги нархлар

203
0

2 август куни «Тонировка» бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра янгиликлар ва нарҳлар қуйидагича:  

Ёруғлик ўтказувчанлик даражаси:
орқа ойна (лобовой) – 100% гача;
орқа ён ойна (орқа эшик) – 100% гача;
олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50% гача.
олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100% гача;
туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50%гача.

• Орқа ён ойна учун:
жисмоний ва юридик шахсларга 2 млн 230 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 10 баробари);
хорижий ташкилотларга 4 млн 460 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 20 баробари).

• Олд ва орқа ён ойналар учун:
жисмоний ва юридик шахсларга 11 млн 150 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 50 баробари);
хорижий ташкилотларга 17 млн 840 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 80 баробари).

• Туристик автобусларга 11 млн 150 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 50 баробар) миқдорида.

Бундан кейин ҳайдовчилар тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма)ни олд ойналарга ёпиштириб юришлари керак бўлади. Эмблемалар Ички ишлар органлари томонидан берилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор «Тонировка»га 2018 йилнинг 1 август куни рухсат берилган эди.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг