alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тошкент аэропорти 24 июнь куни 5 соатга ёпилади

«Ўзбекистон ҳаво йуллари» миллий авиакомранияси ўз йўловчиларига шуни маълум қилдики, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити расмий делегацияси самолётларининг учиб кетишини таъминлаш муносабати билан 2016 йилнинг 24 июнида маҳаллий вақт билан 13.00дан 18.00гача «Тошкент» Халқаро аэропорти йўловчилари қатновини бажариш учун ёпиқ бўлади.

alt

«Ўзбекистон ҳаво йуллари» МАКнинг шу пайт ичида режалаштирилган қатновлари шу куни маҳаллий вақт билан 18:00дан сўнг бажарилади.

Миллий авиакомпания расмий сайтида, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун ўз йўловчиларидан узр сўраган.

Бундан аввал, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кунлари аэропортда рейслар қатнови ушланиб қолиш ҳолатлари бўлиши ва шу муносабат билан йўловчилар аэропортга учиш қадар 3-4 соат аввал ташриф буюришлари сўралган эди.

 

Қўшимча маълумот учун МАКга мурожаат этинг: +99871 1400200

«Тошкент» Халқаро аэропорти маълумотхонаси:

+99871 1402801
+99871 1402802
+99871 1402803
+99871 1402804

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг