Янгиликлар
Meal&Drinks Choice Award-Da 2023-Yilning Eng Yaxshi Restoranlari Ma'lum Qilindi
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Тошкентда "Голос" шоусига кастинг бўладими?
Дўстлар! Биз сайтимизда "Голос" шоусига кастинг Тошкентда бўлиб ўтиши ҳақида маълумот жойлаштирган эдик. Бу маълумотни бизга «FACE CATALOG» кастинг-агентлиги тақдим этган эди. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бу хабарнинг тўғрилиги борасида шубҳа туғилиб, баҳс-мунозара кенг тарзда кўтарилган. Бироқ бугун агентлик яна такрорий ҳолда бу маълумотни тасдиқлади.
Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Россиянинг Биринчи канали маъмуриятига мурожаат қилдик ва барча тўлиқ маълумот фақатгина биринчи каналнинг расмий ресурсларида жойлаштирилиши ҳақидаги жавобни олдик. Минг афсуски Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган кастинг ҳақидаги тўлиқ маълумот Биринчи каналнинг ҳеч бир расмий ресурсида топилмади.
«FACE CATALOG» компаниясидан расмий жавобни кутамиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-06-2015
ИЗОҲЛАР 0