Тошкентда PROlogue халқаро кинофестивали бўлиб ўтади
Фестиваль танлов дастури:
– Тўлиқ метражли бадиий фильмлар халқаро танлови;
– Қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови;
– Қисқа метражли бадиий миллий фильмлар танловидан иборат.
Фестиваль доирасида, конференциялар, мастер-класслар, брифинг, кино соҳасига боғлиқ давра суҳбатлари ва ретро фильмлар намойиши бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.
Халқаро жюри томонидан энг яхши деб топилган фильм кинофестиваль олий мукофотига сазовор бўлади. Шунингдек, фестивалда ўзбек ва халқаро кинонинг ривожланишига ўз хиссасини қўшган ижодкорларни совринлар билан тақдирлашни ҳам режалаштирилган.
Кинофестивалда иштирок этиш учун талабномаларни 2018 йилнинг 27 октябригача www.prologuefilmfestival.com сайтида кўрсатилган талаблар бўйича топшириш имконияти мавжуд.
Режиссёр Мухлиса Азизованинг узоқ кутилган Scorpion триллери айнан шу кинофестиваль доирасида тақдим қилиниши кутилмоқда.
ИЗОҲЛАР 0