ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Тошкентдаги илк уч қаватли янги кўприк

182
0

Кўприк Чкалов номидаги собиқ Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) ва «Авиатор» савдо маркази яқинидаги кесишмада қурилган.
alt
Иншоот қурилиши 2018 йилда бошланган. Кўприкнинг биринчи қаватида ҳар бир йўналишда уч чизиқли олти полосали автомобил йўли бўлиб, Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчасини боғлайди. Иккинчи қават айланма йўл учун ажратилган бўлиб, учинчиси бевосита Махтумқули кўчаси ва ҳалқа йўлини боғлайди. 
alt
alt

Кўприк Чирчиқ, Паркент ва Бўстонлиқ йўналишидаги трафикни енгиллаштиришга хизмат қилади.
alt
Уч қаватли кўприкнинг узунлиги 593 м ва кенглиги 26 м ни ташкил қилади. Тоннелнинг узунлиги 502 метр, кенглиги 26,7 метр ва баландлиги 5,5 метрдан иборат.
alt
alt

Айни пайтда кўприк ҳудудида объектни ободонлаштириш бўйича сўнгги ишлар ниҳоясига етказилмоқда.
alt

Очилиш яқин кунларга мўлжалланган.​​​​

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг