«Уммон»чи Зоҳиднинг вафот этгани хабарлар рад этилди
Telegram мессенджерларида Уммон гуруҳи вакили Зохид автоҳалокат туфайли вафот этгани ҳақида нохуш ва асоссиз, шунчаки расм жойлаган ҳолда хабар тарқатилди. Хабарда Зоҳид Рихсиев 30 ноябрь куни соат 11:30 да автоҳалокатга учрагани ва вафот этгани ёзилган.

daryo.uz нашри мазкур хабар юзасидан гуруҳ маъмури билан боғланган.
«Уммон» гуруҳининг маъмури Дониёр Алимуҳамедов қуйидагиларни маълум қилган:
«Бу миш-миш бир неча кундан бери Telegram’даги гуруҳларда айланиб юрганидан хабаримиз бор. Худога шукр, Уммон гуруҳидаги барча йигитлар соғ-саломат. Telegram’да тарқатилган хабарлар уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас», -дея жавоб берган «Уммон» гуруҳи маъмури.
Шунингдек, нашрда таъкидланишича Telegram’даги хабарларга илова қилинган суратларда бошқа бир хонанда - Алижон Исоқовнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраган машинаси акс этган.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Telegram’да Мирзабек Холмедовнинг вафоти ҳақидаги гаплар тарқалган эди ва кейин унинг ўғли Улуғбек Холмедов, бу нохуш хабар ёлғон эканлигини ўзининг инстаграмдаги саҳифасида барчага маълум қилган эди.






ИЗОҲЛАР 0