alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳафта янгиликлари: тезкор

«Бинокор» хоккей клуби яқин икки мавсум мобайнида Континентал хоккей лигаси аъзоси бўлиши мумкин. Жамоа 12минг томошабин сиғдириш имконига эга янги қурилаётган «Хумо Арена»да ўйнайди. Сарой қурилиши 2018 йилнинг кузига бориб ниҳоясига етиши мўлжалланган. Ҳозирда КХЛда Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакия давлатларидан 27та клуб иштирок этмоқда.

БИНОКОР - ўзбек хоккей клуби бўлиб, 1973-1988 йилларда ССР Чемпионатининг биринчи ва иккинчи лигаларида ўйнаган. Ўзбекистоннинг энг эски ва таниқли хоккей клубларидан ҳисобланади.

alt

***

Пойтахтимизда Тожикистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Куни кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тожикистонлик бир гуруҳ санъат ва маданият намояндаларини кутиб олинди. Тожикистон делегацияси аъзолари пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуаси ва Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлди. Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида тожикистонлик мўйқалам усталарининг ижод намуналари кўргазмаси, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада тожик шоир ва ёзувчилари китоблари тақдимоти, адабий-бадиий учрашувлар, тадбирлар ташкил этилади. Тожикистон маданияти кунлари 14 октябрга қадар давом этади.

alt

***

Россиянинг «Первый» каналида эфирга узатиладиган «Лучше всех» кўрсатувида қирғизистонлик қизалоқ Жаҳонгир Позилжоновнинг «Голова болит» қўшиғига рақсга тушди. 

 

Публикация от @jahongirpoziljonov

***

SAB LAB LLC компанияси Kamera Bor (Камера Бор) мобил дастурини яратди. Android операцион тизимида ишловчи бу дастур ҳайдовчиларга жарималарга учрамасликда ёрдам беради. Дастур нафақат автомобиль ҳаракатланиши йўлида жойлашган қайд қилиш камераларини кўрсатади, балки камеранинг тури, унгача бўлган масофа, машина кетаётган тезлик ва йўлдаги чеклов ҳақида маълумотлар беради. Ҳайдовчи огоҳлантириш оладиган камерагача бўлган масофани ўзи танлай олади, яъни камерагача белгиланган масофа қолганда ҳайдовчи огоҳлантириш олади. Дастур маълумотлар базасида Ўзбекистоннинг барча йўлларидаги камералар ҳақида тўлиқ маълумот бор бўлиб, фақатгина ишлаётган камералар ҳақида хабар беради.  Kamera Bor антирадар ва харита режимларида ишлаши ҳам мумкин. Дастур Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистоннинг батафсил хариталарига эга. Дастурни ўрнатиш учун Android 4.0 операцион тизими ёки унинг янгироқ версиялари талаб этилади. Дастурни кўчириб олиш бепул.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг