ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Yandex «Yandex.Mahalla» хизматини тақдим этди

219
0

Жорий йилнинг октябрь ойида Яндекс yandex.uz ни қайта ишга туширди, маҳаллий янгиликлар билан бош саҳифани янгилаб, хариталарни такомиллаштирди. Фактга асосланган жавоблар такомиллаштирилиб, маълумотлар геотаргетинг жиҳатдан янада долзарблашди.

alt

 

alt

 

Yandex.Mahalla ўзи нима?
Тошкентдаги 11 туманнинг ҳар бирининг ҳамжамияти бўлиб, у ерда фойдаланувчилар маҳаллий янгиликлардан бохабар бўлишлари мумкин: масалан, йўлнинг нариги тарафидаги дўконнинг очилиши, спорт секциясига қабул эълон қилингани ёки чироқлар ўрнатилиши. Ҳамжамиятларда одамлар ўзаро маслаҳатлашади ва эълонлар жойлашади – буюмлар сотади, иш қидиради, уй ҳайвонларига янги соҳиб излайди. Репетиторлар, ишчилар ва энагалар қўшниларига ўз хизматларини такли қилишлари, тадбиркорлар эса, чегирмалар, янги маҳсулотлар ва хизматлари ҳақида хабар беришлари мумкин. 

Туман ҳокимликлари вакиллари Яндекс.Маҳаллада ўзларининг расмий ҳисобларини юритадилар, пойтахт ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгаши эса фойдаланувчилар ўз саволларига жавоб олишларига кўмаклашадилар.

altalt
 

«Тошкент Россиядан ташқарида мазкур хизмат ишга туширилган илк шаҳардир. Хизматни Ўзбекистонда ишга тушириш чоғида маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олганмиз: масалан, рус тили билан бир қаторда ўзбек тилида ҳам ёзишлари мумкин, шунингдек майдонга маҳаллий ном бердик», — дейди Яндекснинг Ўзбекситондаги ҳудудий директори Евгений Лукьянчиков. 

alt

Yandex.Mahalla – интерфейси ўзбек ва рус тилларида. Махсус модерация фойдаланувчиларга спамсиз, фақат долзарб маълумотларни олиш имконини беради.

alt

«Яндекс.Район.да мазкур хизмат ишга туширилган шаҳарлар аҳолиси турли: Новосибирскдаги уйлардаги совуқ батареялар, Краснодарда тарихий боғнинг очилиши ёки маҳаллий депутатнинг Москвадаги иши ҳақидаги ҳисобот каби масалаларни муҳокама қиладилар.   Ўйлаймизки, Тошкентда ҳам мазкур хизмат талабгир бўлади ва қўшнилар он-лайн суҳбатлашалдиган асосий масканга айланади», — дейди Яндекс.Район хизмати бошлиғи Татьяна Горелик.

alt

Россияда Яндекс.Район 2016 йилда ишга тушган, ва бугунги кунда унда ўндан ортиқ: Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва бошқа шаҳарлар аҳолиси мулоқот қилмоқда. Хизматнинг ойлик аудиторияси 3,5 миллион фойдаланувчидан ортиқ. 

70дан ортиқ хизматлар дунё бўйлаб ишламоқда. Ўзбекистонда шу жумладан:

  • Яндекс қидирув
     
  • Алиса - Yandex иловасида «яшайдиган» овозли ёрдамчи турли саволларга жавоб беради. Айтганча, у Скарлет Йохансонга овоз берадиган актриса овози билан гапиради. 
     
  • Яндекс Об-ҳаво - нейрон тармоғи 50 йиллик маълумотларни таҳлил қилиб, имкон қадар аниқ метеорологик маълумотни беради.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг