alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Янги овозлар» йилнинг энг кутилган лойиҳаси

Жорий йиль июль-август ойлари давомида «Янги овозлар» номли телетанлов ўтказилиши белгиланган.

«Янги овозлар» телетанлови Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Танлов 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида телевизион танлов шаклида ўтказилади.

Танловнинг асосий мақсади, мамлакатимиздаги ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, янги маҳоратли овоз соҳибларини шунингдек, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган истеъдодларни излаб топиш, ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этиш ҳисобланади.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг куйлаш услуби ва репертуарини ўзгартирмаган ҳолда, истеъдодини катта саҳнага энг таасуротли кўринишда олиб чиқиш, ёш иқтидорларни саралаш ҳамда уларни муносиб тарзда рағбатлантириш ва доимий қўллаб-қувватлаш танловнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Телетанловда иштирок этишни истаган номзодлар жорий йилнинг 18-30 июнь кунлари Ёшлар маданият ва санъат марказига мурожаат этишлари ёки танловнинг махсус веб-сайти (yangiovoz.uz) орқали ўз ҳужжатларини топширишлари мумкин.

Телетанловнинг биринчи саралаш босқичи (кастинг) жорий йилнинг июль ойидан Ёшлар маданият ва санъат марказида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

alt

Танлов иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Биринчи босқич учун:

- электрон ариза (анкета)лар;

- ижодий иши mp3 қўшиқ ёки mp4, MPG, AVI видео форматларда.

Иккинчи босқич учун:

- паспорт нусхаси;

- ижро дастури;

- бадиий фото 4 дона (электрон шаклда ва қоғозда чиқарилган);

- иштирокчининг тўлиқ кўриниши туширилган фото.

Танловнинг иккинчи босқичи ғолиби (Гран-при) ва 1, 2, 3-ўрин совриндорлари ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан танлов статуэткаси, диплом, пул мукофоти, ҳамда эсдалик совғалар билан фаол иштирокчилар эса фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Гран-при – 10 000 000 сўм

1-ўрин – 7 000 000 сўм

2-ўрин – 5 000 000 сўм

3-ўрин – 3 000 000 сўм

Танлов ғолибларининг ижодий фаолияти ташкилотчиларнинг овоз ёзиш студияларида бепул ёзиб берилади, ижодий фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теле ва радиоканаллари, ташкилотчи, ҳамда ҳамкорларнинг интернет сайтлари ва босма нашрлари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинади.

Телетанловнинг биринчи саралаш босқичи (кастинг) жорий йилнинг 20-22 июль кунилари Ёшлар маданият ва санъат марказида ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Мурожаат учун телефонлар: 233-49-22, 194-39-33.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг