alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Янги йил байрамига бағишланган теледастурлар

ZO'R TV ТЕЛЕКАНАЛИ

«Санта Клаус-3» бадиий фильми

Канал: ZO'R TV

Сана ва вақти: 31 декабрь - 10:30

Болалар учун янги йил саргузаштлари акс этган қизиқарли фильм.

 

 

«Ошхона қироллари»

Канал: ZO'R TV

Сана ва вақти: 31 декабрь - 12:30

Эл севган санъаткорлар бу сафар ўзларини ошхонада, таомлар тайёрлашда қанчалик маҳоратли эканликларини намойиш қиладилар.

 

 

«Супер такси»

Канал: ZO'R TV

Сана ва вақти: 31 декабрь – 18:00

ZO'R TVда премьера - «Супер такси»! Сиз бир йил ортга қайтишни истайсизми? Ёки келажакка саёҳатни афзал кўрасизми? Унда мазкур кўрсатувни ўтказиб юборманг.

 

 

«The cover up. Final»

Канал: ZO'R TV

Сана ва вақти: 31 декабрь - 19:00

Жонли ижро мухлислари лойиҳанинг иккинчи мавсумида ким ғолиб бўлганлигини билишни истасалар кўрсатувнинг байрам сонини ўтказиб юбормасинлар.

alt

 

«Зўр янги йил» фильми

Канал: ZO'R TV

Сана ва вақти: 31 декабрь - 21:00

Мамлакатимизнинг энг севимли юлдузлари, шунингдек, Голливуднинг афсонавий «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамонлари иштирокида махсус суратга олинган «Зўр янги йил» бадиий фильми.

 

 

«Yangi yil show»

Канал: ZO'R TV

Сана ва вақти: 31 декабрь - 22:30 (1 қисм); 01 январь – 00:06 (2 қисм).

Томошабинлар доим орзиқиб кутадиган санъаткорлар мазкур кўрсатув орқали хонадонингиз меҳмони бўладилар.

 

 

MILLIYTV «МИЛЛИЙ» ТЕЛЕКАНАЛИ

«Шакар йил якуни» Янги йил сони

Канал: Milliytv

Сана ва вақти: 31 декабрь - 20:15

Миршакар Файзуллоевдан янги йил байрамига бағишланган махсус яккахон Stand up Show.

alt

 

«Зумрад ва Қиммат» эртак-мюзикли

Канал: Milliytv

Сана ва вақти: 31 декабрь - 21:00

Эстрада, кино ва театр юлдузлари иштирокидаги катталар учун янги йил эртак-мюзикли.

alt

 

«Янги йил оқшоми» махсус шоу

Канал: Milliytv

Сана ва вақти: 31 декабрь - 22:15

Ўзбекистон телевидениеси тарихида илк маротаба олти соатлик янги йил мусиқий шоу дастури.

 

 

«Мўъжизани излаб» кино альманах

Канал: Milliytv

Сана ва вақти: 31 декабрь - 18:45 

Таниқли режиссёрлар Аюб Шаҳобиддинов ва Ёлқин Тўйчиев бошчилигида 6 режиссёр юртимизда янги йилни қандай кутиб олишлари ҳақидаги қисқа метражли фильмлари.

alt

 

O`ZBEKISTON ТЕЛЕКАНАЛИ

«Қиш эртаги» бадиий фильми

Канал: O`zbekiston

Сана ва вақти: 31 декабрь - 08:55

alt

 

«Янги йил ҳангомаси»
Канал: O`zbekiston

Сана ва вақти: 31 декабрь - 15:00 (1 қисм); 31 декабрь - 15:35 (2 қисм)

Янги йил куни янги йил билан боғлиқ қизиқарли ҳангомаларни томоша қилишга нима етсин.

alt

 

Байрам оқшоми

Канал: O`zbekiston

Сана ва вақти: 31 декабрь – 22:00

Эстрада хонандалари ва эл севган санъаткорлар бу кеча телеэкранлар орқали уйингизда меҳмон бўладилар.

alt
 

YOSHLAR ТЕЛЕКАНАЛИ

«Президент арчаси»

Канал: Yoshlar

Сана ва вақти: 31 декабрь - 09:50

Болажонлар учун саргузаштларга бой арча байрами.

alt

 

«3 кун кимсасиз ўрмонда»

Канал: Yoshlar

Сана ва вақти: 31 декабрь - 11:10

Ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири – «Элдидо» аъзолари уч кун давомида Зоминда кимсасиз масканда кун кечиришларига тўғри келади. Уларни нималар кутаётганини биргаликда кузатамиз.

alt

 

«Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг» фильми

Канал: Yoshlar

Сана ва вақти: 31 декабрь - 14:00

Янги йил байрамида тақдир ҳазили билани йўллари кесишган қаҳрамонлар ҳикояси яна томошабин билан бирга.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг