Юртимизга McDonalds, Burger King ва Starbucks келади
Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks каби компаниялар пайдо бўлади, дея хабар бермоқда kun.uz нашри.
Ўзбекистонга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари (минтақаларда ўрта даражадаги), ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш фикри илгари сурилган. Улар қаторида биринчи навбатда McDonalds, Burger King ва Starbucks каби компанияларни юртимизга олиб келиш режалаштирилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда McDonalds, Burger King, Starbucks, KFC ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари фаолият юритмайди. Хорижлик сайёҳлар эса шу каби жиҳатларга ҳам эътибор қаратади ва бу аслида улар учун қўшимча қулайлик ҳисобланади.

McDonalds, Burger King, KFC кабилар тез овқатланиш ресторанлари ҳисобланади, Starbucks жаҳон мамлакатлари бўйлаб минглаб қаҳвахоналари бўлган йирик тармоқдир.





ИЗОҲЛАР 0