alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Жиззахда тарғибот тадбирлари якунланди

Хабарингиз бор, юртимизда жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган. Мазкур тадбир ҳақида аввалги янгиликларимизда ҳам маълумотлар берган эдик. Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

alt

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати хабар беришига кўра, ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 4-8 апрель кунлари Жиззах вилоятининг 1та шаҳар ва 12та туманида, яъни Жиззах шаҳрида, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Жиззах, Зафаробод, Зомин, Зарбдор, Пахтакор, Мирзачўл, Фориш, Янгиобод туманларидаги 241та умумтаълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларида 76та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, 6та маданият ва аҳоли дам олиш марказларида  юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 93 805 нафар ўқувчи ёшлар ва талабалар иштироки таъминланди.

alt

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.
Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, «Жонли мисоллар» билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:
- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» номли фотокўргазмалар;
- «Ким эдигу – ким бўлдик» деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди. 

Тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи «Ажал жодуси», «Гумроҳлар», «Жасур», «Одноклассники.ру», «Сотқин», «Афғон», «Балли Камолиддин!», «Шунқорлар» каби бадиий фильмлар вилоятдаги 241та умумтаълим мактабларида, 76та касб-ҳунар коллежларида намойиш этилди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг