ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

Гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида

208
0

Йирик спорт форуми эса Ўзбекистон жамоаси учун ёқимли бошланди. Делегациялар йиғилишда, тантанали равишда, Ўзбекистон вакилларига гимнастикачи қизларимизнинг совринлари топширилди.

alt

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда бўлиб ўтган Қитъа биринчилигида бизнинг қизларимиз кумуш медалларни қўлга киритишган эди, олти медаллар эса қозоғистонлик спортчиларга насиб қилган. Лекин антидопинг қоидаларига кўра спортчи қизлардан олинган қон намуналарида Қозоғистон вакилларининг қонида таъқиқланган моддалар борлиги аниқланган ва уларнинг натижалари бекор қилинган. Олтин медаллар эса Ўзбекистон вакиллари Анастасия Сердюкова, Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова ва Анора Давлатоваларга топширилган.

alt

Ҳозирда бўлиб ўтаётган чемпионатда Ўзбекистондан Сабина Ташкенбаева, Екатерина Фетисова ва Нуриниссо Усмоновалар якка баҳсларда, гуруҳ баҳсларида Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қасимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова ва Севара Сафоевалар кураш олиб борадилар.

alt

Шунингдек ўсмир қизлар ўртасида Ёсмина Рахимова ва Тахмина Икромова якка кураш баҳсларида, Аъзамова Нилюфар, Абдуллаева Камила, Ким Виктория, Ирназарова Мадина, Исхакзода Мумтозабонудан иборат жамоа эса гуруҳ баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш қиладилар.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-06-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг