
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт
Хасанбой Дўстматов энг мохир боксчи!
Олимпиада Чемпиони Хасанбой Дўстматов турнирнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди. Мазкур соврин Олимпиада ўйинлари якуни бўйича техника жиҳатидан энг яхши боксчига берилади.
23 ёшдаги Андижонлик Хасанбой Дўстматов Риодаги Олимпиададаги иштирокида энг кучли боксерлар билан юзма-юз келди. Унинг рақиблари орасида Нико Эрнандес (АҚШ), Биржан Жакыпов (Қозиғистон) ва Юберхен Мартинес (Колумбия)лар бўлишди.
«Биламан ота-онам мен учун жуда ҳурсанд ва мен бу ғалабадан жуда ҳам ҳаяжондаман» - дейди, Ҳасонбой Дўстматов.
Вэл Баркер кубоги 1934 йилдан бери Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) қарорига асосан энг мохир боксерларга тақдим этилади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
22-08-2016
ИЗОҲЛАР 0