
Терма жамоани Равшан Ҳайдаров бошқаради
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча расмий келишув амалга оширилмаган бўлса-да, Эрон терма жамоаси мураббийи Кейруш Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун оғзаки розилик берган. У ЖЧ-2018 мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувини ўз қўлларига олиши кутилмоқда. Унгача терма жамоамизни Равшан Ҳайдаров бошқариб туради.
Карлуш Мануэл Бриту Леал Кейруш (порт. Cарлос Мануэл Брито Леал Қуэироз) - 1953-йилнинг 1-март куни Мозамбикда туғилган. Португалиялик таниқли футбол мураббийи. Ҳозирда Эрон миллий терма жамоасига мураббийлик қилмоқда. Ўз вақтида Португалия терма жамоаси, «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид» каби кучли жамоаларга мураббийлик қилган. Эрон миллий терма жамоаси мураббийи сифатида 2011 йилда иш бошлаган.

ИЗОҲЛАР 0