
Тошкентга «Реал Мадрид»да ишлаган мураббий келади
18 апрель куни Тошкентга «Реал Сосьедад» футбол клуби сафида Испания Кубоги ва суперкубогини қўлга киритган Кико Зунига ташриф буюради. Бу ҳақда championat.asia хабар берган.
Кико Зунига икки ҳафта давомда Ўзбекистонда бўлади. «Атлетико Мадрид» жамоаси билан скаут сифатида ҳамкорликда фаолият олиб борадиган мутахассис Кико Зунига «Реал Мадрид»нинг Гуанчжоудаги академиясида ишлаган. У, УЕФАнинг ПРО лицензияси эгасидир.
19-24 апрель кунлари Зунига шартнома асосида бор йўғи 16 нафар футболчи билан индивидуал ишлайди. Футболчилар 2004-2009 йилларда таваллуд топган бўлишлари лозим.
Шунингдек, маҳорат-дарсида академия мураббийлари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Сафар давомида мутахассис Бойсунда фаолият олиб бораетган «Локомотив» Бойсун жамоасида ҳам маҳаллий мутахассисларга маҳорат-дарси ўтайди. Шунингдек, Наманганда «Одил Жуниор» меҳмони бўлиб, болалар футболи бўйича маслаҳатларини беради.
Батафсил маълумот учун телефон: +99898 3639946

ИЗОҲЛАР 0