ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

Йилнинг энг яхши футболчилари аниқланди

475
0

Хорватия терма жамоаси футболчиси Лука Модрич ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Хорватия терма жамоаси сардори ва «Реал» ярим ҳимоячиси ушбу соврин учун Криштиану Роналду ҳамда Муҳаммад Салоҳ билан биргаликда курашди. 

alt

Бельгия терма жамоаси ҳамда «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Бу соврин учун Куртуа билан биргаликда Уго Льорис (Франция, «Тоттенхэм») ҳамда Каспер Шмейхель (Дания, «Лестер») курашган эдилар.

alt

Бразилия терма жамоаси футболчиси Марта Виейра да Силва ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди. Марта билан биргаликда йилнинг энг яхши аёл футболчиси соврини учун Ада Хегерберг ҳамда Женнифер Марожан курашган эди.

alt

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Англия чемпионати доирасида «Эвертон» дарвозасига киритган голи ФИФА томонидан 2018 йилнинг энг чиройли голи деб топилди ва йилнинг энг чиройли гол учун тақдим этиладиган Ференц Пушкаш совринини қўлга киритди. Салоҳдан ташқари ушбу соврин учун Денис Черишев, Гарет Бэйл, Криштиану Роналду, Бенжамен Павар, Лионель Месси каби футболчилар курашган эди.

alt

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ФИФА талқинига кўра 2018 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  Бу соврин учун Дешам билан бир қаторда «Реал Мадрид»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич даъвогарлик қилган эди.

alt

ФИФА тақдирлаш маросимида 2018 йил натижаларига кўра FIFA FIFPro рамзий терма жамоасидан жой олган 11 нафар футболчи эълон қилинди. ФИФАнинг 2018 йилги рамзий терма жамоасидан қуйидаги футболчилар ўрин олди: 
дарвозабон: Давид де Хеа (Испания, «Манчестер Юнайтед); ҳимоячилар: Дани Алвес (Бразилия, «ПСЖ»), Рафаэль Варан (Франция, «Реал»), Серхио Рамос (Испания, «Реал»), Марсело (Бразилия, «Реал»); ярим ҳимоячилар: Лука Модрич (Хорватия, «Реал»), Н'Голо Канте (Франция, «Челси»), Эден Азар (Бельгия, «Челси»). ҳужумчилар: Криштиану Роналду (Португалия, «Реал» / «Ювентус»), Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»), Килиан Мбаппе (Франция, «ПСЖ»).

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-09-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг