alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Ёш чемпионларимиз юртимизга қайтдилар

Чемпионларни аэропортда футбол ассоциацияси раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, санъат аҳли, юзлаб мухлислар кутиб олдилар.

altaltaltaltalt

Хитойда ёшлар ўртасида футбол бўйича ўтказилган Осиё чемпионати финалида қорли об-ҳавога қарамай, Вьетнам терма жамоаси устидан ғалаба қозонган футболчиларимиз аэропортдаги кутиб олиш маросимидан сўнг икки қаватли автобусларда пойтахтнинг марказий кўчаларида сайр қилиб, «Ўзбекистон» меҳмонхонасига боришди.

altaltaltalt

Меҳмонхонада чемпионларни расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов Президент табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра футболчиларнинг ҳар бирига президент совғалари - Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар тақдим этилди.

alt

Маълумот ўрнида:

«Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 2:1 натижа билан Вьетнам жамоаси устидан ғалаба қозондилар. Ўйиннинг 8-дақиқасида Рутсамжон Ашурматов илк голни рақиблар дарвозасига йўллади. Биринчи таймнинг 41-дақиқасида рақиб жамоаси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Иккинчи таймда ҳам ҳисоб 1:1лигича қолди. Ҳал қилувчи зарба қўшимча вақтнинг 120-дақиқасида эндигина майдонга тушган Андрей Сидоров томонидан киритилди ва Ўзбекистон терма жамоасини чемпионликка олиб чиқди».

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг