ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

«Бойсун баҳори» фестивали бўлиб ўтди

1879
0

Фестиваль эрта тонгда оқинларнинг чорлов қўшиқлари садоси ва ўнлаб ҳавога учирилган варраклар билан бошланди, шунингдек Оқтош ота тепаликларида ўтовлар барпо этилиб, у ерда халқ амалий санъати намуналари жой олганди. 
Фестивал доирасида иштирокчи ва меҳмонларга урф одат қўшиқлари ва рақслари, оқинлар маҳорати, анъанавий ҳунармандчилик санъати намуналари, дорбозлар чиқиши, ошпазлар, миллий либослар дизайнерлари ўртасида танловлар ва Сурхондарё вилоят драма театрининг саҳналаштирилган намойишлари тақдим этилди. 

alt

alt

alt

alt

Илк Бойсун фестивали 2002 йилнинг майида ўтказилган. 

Икки юздан ортиқ иштирокчилар фестивалда Ўзбекистон ҳудудий фольклор маданиятини намойиш этдилар: Сурхондарё вилоятининг – «Жайхун» жамоаси, Андижондан  – «Гулруҳ» жамоаси, Жиззах  вилоятидан  – «Гаштак», Бухоро вилоятининг  – «Хўжаи жаҳон», Намангандан  – «Яллама ёрим», Самарқанд вилоятидан  – «Сарбози», Сирдарё вилоятидан  – «Сайхун йигитлари», Тошкент вилоятидан  – «Шош наволари» ва бошқалар. 

alt

alt

alt

alt

Фестиваль Абдуҳошим Исмоилов ва хонанда Зулайҳо Бойхоновалар жўрлигидаги қўшиқлар садоси остида байрам мушаклари билан якунланди. 

Бойсун – Сурхон воҳаси дурдонаси, жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири – ўнлаб авлодларнинг кўп асрлик турмуш тарзи бу ерда деярли ўзгаришсиз сақланиб қолган. Анъанавий қўшиқ ва рақслар, оқинлар оғзаки ижоди авлоддан авлодга, оғиздан оғизга ўтиб келмоқда. Айнан шу ерда минг йиллар аввал оқинлар дунёга машҳур “Алпомиш”ни яратганлар. 

alt

alt

2001 йилда Бойсуннинг маданий мероси – унинг бетакрор анъаналари ва халқ оғзаки ижоди «ЮНЕСКОнинг оғзаки в номоддий маданий мероси дурдонаси»  деб тан олинган, 2008 йилда эса инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг