ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Бухородаги энг яхши меҳмонхоналар ўнталиги

2931
0

Modarihon Hotel

★★★

Modarihon меҳмонхонаси ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган. Бино фасади қадимги мадраса услубид қурилган, Меҳмонхона эшикларини очар экансиз, гумбаз тагидаги гўзал боғга тушиб қоласиз. Ҳудуд бўйлаб меҳмонлар учун хоналар жойлашган. Стол ва бетакрор интерьер ўзгача муҳитни кашф этиб, сиз ўзингизни ҳудди оазисга тушиб қолгандай ҳис этасиз. Modarihon меҳмонхонасига оқ деворлар, декоратив деразалар, ўймакор устунлар, миллий нақшлар зеб бериб туради. Барча хоналар бир ҳил миллий услубда безатилган. 

 


Манзил: М.Амбар кўчаси, Бухоро
Хоналар нарҳи: 100.000 сўмдан 150.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 18та икки кишилик, 1 люкс 
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан
Ресторан: меҳмонхона биринчи қаватида банкет зали
Телефонлар: +998 65 2243198, +998 93 6240050

 

Amulet Madrassah Hotel

бутик - меҳмонхона

Amulet меҳмонхонаси 2004 йилда очилган. 1861 йилда бухоролик савдогар томонидан қурилган мадраса базасида қайта қурилган. Қайта таъмирдан сўнг мадраса миллий услубдаги шинам кичик замонавий қулайликлардан иборат меҳмонхонага айланган. Бу ерда тарихий руҳ ва шарқона муҳит ҳукмронлик қилади. Эман дарахти ёғочидан қилинган каравотлар ва стуллар баъзи турк қабилалари фойдаланган мебелларнинг тикланган эскизлари бўйича ясалган. Хоналар интерьерини эса қўл иши бўлган жун гиламчалар, антиквариат, кулолчилик, каштачилик деталлари тўлдириб, безаб туради.  

 


Манзил: Б. Нақшбандий 73, Бухоро
Хоналар нарҳи: 237.000 сўмдан 397.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 2та бир кишилик, 4та икки кишилик, 1та уч кишилик
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан
Ресторан: меҳмонхона биринчи қаватида фуршет зали+ёзги зал
Телефонлар: +998 65 2241728, +998 65 2245342
Сайт: www.amulet-hotel.com

 

Amelia Boutique Hotel

бутик - меҳмонхона

Amelia Boutique меҳмонхонаси 2011 йилда очилган. Бинонинг ўзи эса 19 асрда қурилган бўлиб, қачонлардир бу ерда бой яхудийлар оиласи яшаган. Меҳмонхона асосчилари хонадоннинг тарихий муҳитини буткул сақлаб қолишга ҳаракат қилганлар. Меҳмонхона ҳудудидаги ресторан битта хона бўлиб, реставрация қилинмаган ва деворларда қадимий ёзувлар сақланиб қолинган. Ресторан архитектура ёдгорлиги ҳисобланиб, ЮНЕСКО томонидан қуриқланади. 

 


Манзил: Б. Нақшбандий 73, Бухоро
Хоналар нарҳи: 50$ дан 85$ гача
Хоналар: 8та икки кишилик, 2та уч кишилик
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан
Ресторан: меҳмонхона биринчи қаватида тушдик зали
Телефонлар: +998 65 2241263, +998 65 2242631
Сайт: www.hotelamelia.com

 

Kukaldosh Hotel

★★★

Kukaldosh Hotel меҳмонхонаси илк меҳмонларини 2011 йилда кутиб олган. Меҳмонхона эгаси кўп йиллар давомида қадимги бинони илк кўринишига қайтарган ҳолда тиклашга ҳаракат қилиб келган ва бунинг ундасидан чиққан. Меҳмонхонанинг ҳар бир бурчаги, йўлаги, зинаси ва барча хоналари ўтмишни эслатади. Интерьер мумтоз услубда: ёғоч нақшлар, қўл иши бўлган мебель жиҳозлари, витраж қандллар ва бухоролик рассомлар расмлари. Ёруғ ва кенг хоналар бир хил услубда безатилган. 

 


Манзил: М.Амбар кўчаси, 115, Бухоро
Хоналар нарҳи: 65$дан 85$гача
Хоналар: 10та икки кишилик
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан, массаж
Ресторан: фуршет зали меҳмонхонанинг пастки қисмида жойлашган 
Ресторан: +998 65 2245399, +998 65 2246433
Сайт: www.kukaldosh.uz

 

Aist Hotel

B&B

Aist меҳмонхонаси 2011 йилда очилган. Меҳмонхона биноси кўпгина тарихий жараёнларни бошидан ўтказган: Бухоро намоёндаси Домуло Хасан мадрасаси, оилавий ётоқхона, ер қимирлаши, вайроналар, ҳозирда эса меҳмонхона. Aist ички қисми интерьери оддийгина бўлиб, шинам хоналар, ёғоч мебель, декордаги миллий элементларни кўриш мумкин бўлади. Иккинчи қаватда эса шаҳарнинг гўзал манзараси кўринадиган кенг очиқ айвон жойлашган. 

 


Манзил: Ходжа Парсо кўчаси, Бухоро
Хоналар нарҳи: 60.000 сўмдан 200.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 2та бир кишилик, 9та икки кишилик, 1та уч кишилик 
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан, массаж
Ресторан: меҳмонхонанинг биринчи қаватида фуршет зали + ёзги терраса эса меҳмонхонанинг иккинчи қаватида 
Телефонлар: +998 65 2245399, +998 65 2246433
Сайт: www.hotelaist.ru

 

Telegram’даги

расмий каналимизга обуна бўлинг!

 

Devon Begi Hotel

★★★

Devon Begi меҳмонхонаси ўзининг илк меҳмонларини 2012 йилда кутиб олган. Янги қурилган бино фасади қадимги бухоро уйини эслатади. Меҳмонхонанинг ички интерьери оч рангларда амалга оширилган, кўпгина ёғочлар ва миллий элементлардан иборат. Кенг ички ҳовли, нақшинкор шиплар, ёғоч устунлар ва бетакрор аниктвариат. Меҳмонхонанинг барча хоналари бир услубда амалга ошрилган бўлиб: кенг шинам ёруғ хоналарда кенг шарқона каравотлар билан. 

 


Манзил: М.Амбар 95, Бухоро
Хоналар нарҳи: 100.000 сўмдан 250.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 26та икки кишилик, 2та уч кишилик
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан
Ресторан: фуршет зали меҳмонхона пастки қисмида+ ёзги айвонча
Телефонлар: +998 65 2245399, +998 65 2246433
Сайт: www.devonbegi.uz

 

New Moon Hotel

B&B

New Moon меҳмонхонаси 2007 йилда ишга тушган. Бу ерда катта ўзбек оиласи муҳити ҳукмронлик қилади. Бу ерда талабчан йўлакларни, нақшинкор шипларни, антиквар мебель жиҳозларини кўрмайсиз ва бунинг ўзига яраша ижобий тарафи ҳам бор. Кўрпача солинган ўриндиқлар, полларга солинган гилам, шинам хоналар, катта ховли, миллий чойшаб, буларнинг ҳаммаси Бухоро аҳолисининг кундалик ҳаётини ўзида жам қилган.

 


Манзил: Эшони Пир кўчачи, 8, Бухоро
Хоналар нарҳи: 80.000 сўман 140.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Апартаменты: 23 двухместных
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан
Ресторан: фуршет зали меҳмонхона биринчи қаватида+ ёзги айвонча
Телефонлар: +998 65 2244442, +998 65 2242034
Сайт: www.newmoon-hotel.com  

 

Sasha&Son Hotel

бутик - меҳмонхона 

Sasha&Son меҳмонхонаси Александ Болтаев меҳмонхоналар тармоғига тегишли бўлиб, 1996 йилда очилган. Меҳмонхона миллий услубда қурилган. 16 асрда эса яхудий савдогарнинг шахсий уйи бўлган. Паст эшикли ва ноодатий тунаш жойи бўлган меҳмонхонани топиш учун маҳаллалар орасидаги чанг кўчалардан ўтиб боришга тўғри келади. Меҳмонхона интерьери ноёб. Ахир 20 йил давомида ўзгариб борган. Ҳар қаёқда миллийликка ва ёрқинликка урғу берилган. Кўм-кўк ҳовли ва кенг хоналар.

 


Манзил: Эшони Пир 3, Бухоро
Хоналар нарҳи: 120.000 сўмдан 150.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 4та бир кишилик, 15 икки кишилик, 1 уч кишилик
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан
Ресторан: фуршет зали меҳмонхона биринчи қаватида  
Телефонлар: +998 65 2244966, +998 65 2242906
Сайт: www.sashasonhotels.com

 

Rangrez Hotel

★★★

Rangrez бу - европа стандартларига тўлиқ жавоб берувчи меҳмонхона. 2013 йилда очилган. Бино фасади ёғоч устунлар билан безатилган ва замонавий Бухоро саройини эслатади. Интерьери мумтоз европа услубида, аммо миллийлик мавжуд. Кенг хоналар барокко услубидаги мебель жиҳозлари билан жиҳозланган. Коллекцияли расмлар ва катта бўлмаган ҳовлидан иборат.

 


Манзил: Б. Нақшбандий кўчаси, Бухоро
Хоналар нарҳи: 150.000 сўмдан 310.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 19та икки кишилик, 1та яримлюкс, 2та люкс
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан, банкомат
Ресторан: банкет зали меҳмонхона биринчи қаватида  
Телефонлар: +998 65 2233443, +998 65 2232033
Сайт: www.hotelrangrez.com

 

Minzifa Boutique Hotel

бутик - меҳмонхонаси 

Minzifa Boutique Hotel шахсий бутик меҳмонхонаси. Меҳмонхона фасади жуда оддий бўлиб, эски уйни эслатади. Ички интерьери эса аксинча устки қисмидан анча фарқ қилади. Барча хоналар бохороча услубда безатилган бўлиб, миллий ҳайкалчалар ва антиквариат уй жиҳозлари билан тўлдирилган. Турли ҳил кўзгулар, нақшли деворлар, миллий матолар ва ёғоч тахта мебеллар. Ҳар бир хона ўзига яраша ноёб ва ноодатий услубда. Меҳмонхонанинг бир қизиқ тарафи борки, у ерда 13 рақамли хона умуман мавжуд эмас. Иримчи меҳмонларни қочириб юбормаслик учун албатта.  

 

 

Манзил: Эшони Пир 63, Бухоро
Хоналар нарҳи: 71.000 сўмдан 100.000 сўмгача (Ўзбекистон резидентлари учун)
Хоналар: 16та икки кишилик, 2та люкс
Ҳизматлар: wifi, кирхона, трансфер, гид, ресторан, массаж
Ресторан: тушлик зали меҳмонхона биринчи қаватида+ёзги айвонча
Телефонлар: +998 65 2210628, +998 93 4770800
Сайтwww.minzifa.com

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг