alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Дунёнинг 10 та ажабтовур кузатиш майдончалари

Саёҳат вақтида табиатнинг гўзал манзарасини тепаликдан кузатиш ҳақиқатда мароқлидир. Шу сабабли бугун биз эътиборингизга дунёдаги 10 та ажабтовур кузатиш майдончалар рўйхатини ҳавола этамиз. Ушбу майдончалар орқали атрофдаги манзара кафтингизда тургандек бўлади. Демак, рўйхат билан танишамиз.
 

Колорадо дарёсининг катта Каньони 

alt
 
Бугунги рўйхатимизни ушбу кузатиш майдончасидан бошласак ўринли бўлади, чунки у дунёдаги энг қизиқарли ва инсонларни ўзига жалб қиладиган ерлардан биридир. Бу ерга минглаб сайёҳлар атрофдаги гўзал манзарани кузатиш учун ташриф буюрадилар. Бу майдонча кўпчиликни бир жиҳати, яъни унинг поли шиша эканлиги билан ҳам жалб этади. Унинг устида турган вақтингиз мана ҳозир пастга йиқилиб кетадигандек туюлади. 

 

Auckland's Sky Tower

alt
 
Янги Зеландияда жойлашган Sky Tower минораси жанубий ярим шардаги энг баланд иншоот ҳисобланади. Унинг арсеналида учта кузатиш майдончаси мавжуд. Улар ҳар хил сатҳда жойлашган. Кузатиш майдончаларига кирадиган ва ўз ўқи атрофида айланадиган ресторан эса атрофни тўлалигича кузатиш имконини яратади. Баландлиги 328 метрни ташкил этади. Қўрқмаслар учун эса ушбу баландликдан сакраш имкони ҳам мавжуд.  

 

Бинокль кузатиш майдончаси

alt
 
Италия шаҳарларидан бўлмиш Меранода бинокл шаклидаги кузатиш майдончаси жойлашган. Тўғри у унчалик баланд эмас, аммо ундан шаҳарнинг барча гўзаллиги кўриниб туради. Атрофдаги узумзорлар, боғлар, уйлар ҳамма-ҳаммаси кафтингизда тургандек ҳудди. 

 

At.mosphere.даги кузатиш майдончаси 

alt
 
At.mosphere. ресторани дунёдаги энг баланд ресторанлардан биридир. Ахир тамадди қилиб атрофдаги манзарани томоша қилиш ҳақиқатда завқлидир.
 
 

Эурланндаги кузатиш майдончаси 

alt
 
Норвегиянинг Эурланн шаҳарида жойлашган бўлиб, Норвегиянинг гўзал манзарасига кўринишни очиб беради. Баландлиги 600 м. 

 

ДНК молекуласи кўринишидаги кузатиш майдончаси 

alt
 
Қачонлардир, аниқроғи қўриқхонадан ўтган "Темир парда", ҳамда Австрия ва Словакия ўртасидаги чегарада ушбу креатив тарздаги ДНК молекуласи шаклидаги кузатиш майдончаси жойлашган. 

 

Ericsson Globe 

alt
 
Технологик ва бетакрорликда тенги йўқ шведлар, дунёдаги шар кўринишидаги энг катта иншоотни яратишга интилиб, ушбу кўринишдаги сув саройини яратдилар, аммо улар бу билан чекланиб қолмай 2010 йилда SkyView мобил шар кўринишидаги ва диаметри жиҳатидан кичикроқ бўлган кузатиш майдончасини унга бириктирганлар. Ушбу майдончанинг умумий кўриниши қуёш системасини эслатиб туради. 

 

Sands SkyPark

alt
  
Сингапур анча вақтдан буён ўзининг архитектура ғоялари билан ҳаммани лол қолдириб келмоқда. Тўрт йил муқаддам улар Marina Bay Sands меҳмонхонаси том қисмида 12 400 майдон кенглигидаги кузатиш майдончасини очдилар. Майдоннинг шундоқ чет қисмида жойлашган бассейндан туриб ҳам атрофни бемалол кузатиш мумкин.

 

Игуасу шаршарасидаги кузатиш майдончаси 

alt
 
Шаҳарда кузатиш майдончаси бўлгани яхши, аммо бу майдонча яна шаршара устида жойлашган бўлса бу нур устига аъло нур бўлади. Мана шундай ерлардан бири бу Бразилия ва Аргентина кенгликларига бир вақтда чўзилиб кетган Игуасу шаршарасидаги кузатиш майдончасидир.

 

"Бўшлиқка қадам" кузатиш майдончаси 

alt

"Бўшлиқка қадам" номи остидаги Француз Алп тоғларида жойлашган, улкан куб шаклидаги шишали кузатиш майдонида турган вақтингизда ҳудди жар ёқасида тургандек ёки ҳавода учаётгандек бўласиз. Эътиборингизга Француз, Италия, Швейцария  Алп тоғларининг гўзал манзарасига ажойиб кўриниш очилади. 
 

Шунингдек ўқинг:

Сайёрамизнинг энг хушманзара жойлари


National Geographic архивидан ноёб суратлар


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг