ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Дунёнинг энг нуфузли кутубхоналари

4389
0
Бугун Бутунжаҳон китоб куни муносабати билан эътиборингизга дунёнинг турли бурчакларида жойлашган, гўзаллиги ва бетакрорлиги билан барчани лол қолдирган кутубхоналарни ҳавола этамиз. 

 

АДМОНТ АББАТЛИГИ КУТУБХОНАСИ, АВСТРИЯ

Библиотека аббатства Адмонт, Австрия


Дунёдаги энг катта роҳиблик кутубхонаси бўлиб, 1776 йилда Австриядаги Энс дарёси бўйида бунёд этилган. Асосий залнинг майдони узунлигига 70 метр, энига 14 метр ва баландлиги 13 метр бўлиб, Бартоломео Альтомонте фрескаларибилан безатилган етти гумбаздан иборат.

 

ШТУТГАРТ ШАҲАР КУТУБХОНАСИ, ГЕРМАНИЯ

Городская библиотека Штутгарта, Германия


Кундузги ёруғликда мазкур тўққиз қаватли бино монолит куб шаклида бўлса, кун ботиши билан зангори тусга кириб кўзни қамаштиради. Ушбу кутубхона минимализм йўналишида барпо этилган бўлиб, деворлари оппоқ рангга бўялган. Штутгарт кутубхонасида анжуманлар зали, кафе ва том қисмида терасса ҳам мавжуд.

 

МАРФА САРОЙИДАГИ ҚИРОЛЛИК КУТУБХОНАСИ, ПОРТУГАЛИЯ

Королевская библиотека во дворце Марфа, Португалия


Лиссабондаги ҳашаматли бу кутубхона қирол Жуан V буйруғи билан бунёд этилган. Унинг қурилишига нақ 13 йил сарфланган. Барокко услубидаги мазкур кутубхонада 35 000 дона камёб китоблар бўлиб, уларнинг баъзилари 500 ёшни қаршилаган. Шуниси эътиборга лойиқ, бу ердаги китоблар кўршапалаклар томонидан қўриқланади. Тунги вақтларда кўршапалаклар китоблар учун хавфли ҳашаротларни ейиш билан банд бўладилар. 

 

КОТТБУС КУТУБХОНАСИ, ГЕРМАНИЯ

Библиотека Коттбус, Германия


Коттбус ахборот-коммуникацион медиамаркази, бошқача қилиб айтганда кутубхонаси Бранденбург техника университети асосий корпуси қаршисида жойлашган бўлиб, 2004 йилда барпо этилган. Кутубхонанинг қурилишида асосий урғу бино ичидаги яшил ва қизил рангда товланадиган айлана зинага урғу берилган. 

 

НЬЮ-ЙОРК ЖАМОАТ КУТУБХОНАСИ, АҚШ

Нью-Йоркская публичная библиотека, США


Нью-Йорк жамоат кутубхонасида 120 километр узунликдаги ёғочдан ясалган китоб жавонлари жойлашган. Жаҳондаги энг улкан ҳисобланган мазкур кутубхона АҚШда суратга олинадиган кўплаб киноасарлари кадрларида намоён бўлган. 

 

СЕНТ-ЖЕНЕВЬЕВ КУТУБХОНАСИ, ФРАНЦИЯ

Библиотека Сент-Женевьев, Франция


Сент-Женевьев кутубхонаси таниқли меъмор Анри Ламбруст томонидан 19 аср ўрталарида барпо этилган ва ҳозирда мазкур кутубхонада икки миллиондан ортиқ бетакрор ҳужжатлар сақланиб келади.

 

ТРИНИТИ-КОЛЛЕЖ КУТУБХОНАСИ, ИРЛАНДИЯ

Библиотека Тринити-колледжа, Ирландия


Дублиндаги Тринити-коллеж кутубхонасининг асосий зали 65 метрли китоб жавонлари галереясини ўз ичига олган. Мазкур кутубхона дурдонаси - 200 000 дан ортиқ китобдан иборат 800 йилларда ёзилган илоҳий қўлёзмалардан иборат.  

 

КОДРИНГТОН КУТУБХОНАСИ, БУЮК БРИТАНИЯ

Библиотека Кодрингтон, Великобритания


Кодрингтон кутубхонаси бутун дунё олимларини ўзида йиғадиган масканлардан бири. Бу ерда 200 000га яқин ҳуқуқшунослик, тарих, социология ва диншунослик каби фанларга доир китоблар жойланган. 

 

ПОРТУГАЛИЯ ҚИРОЛЛИК КУТУБХОНАСИ, БРАЗИЛИЯ

Португальская королевская библиотека, Бразилия


Номланишига қарамай мазкур кутубхона Европанинг ғарбида эмас, аксинча Бразилияда жойлашган. 1837 йилда Лиссабонлик 47та эмигрантлар ватанларини қўмсаб Рио-де-Жанейрода кутубхона қурилишига асос солганлар. Қурилишига деярли 50 йил сарфланган мазкур кутубхонада ҳозирги кунда дунёнинг энг ноёб китоблар тўплами сақланади. 

 

ВИКТОРИЯ ДАВЛАТ КУТУБХОНАСИ, АВСТРАЛИЯ

Государственная библиотека Виктории, Австралия
 
Мельбурнда жойлашган Виктория Давлат кутубхонаси 1856 йилда ўз эшикларини очган. Мазкур кутубхонада 2 миллиондан ортиқ китоблар тўпламига эга.  
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг