alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Хиванинг 10та энг яхши ресторанлари

KHOREZM ART RESTAURANT

Арт-кафе Аллақулихон мадрасаси ҳудудида жойлашган бўлиб, Хоразм вилоятининг XIX аср меъморий шедеври ҳисобланади.

Ошхона: хоразмча, европача
Татиб кўриш керак: гумма, шивит оши
Иш вақти: ҳар куни, 8:30-22:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Аллақули хон мадрасаси
Телефон: +99895 6069270

 

TEAHOUSE FARRUKH

Дарахтлар соясидаги файзли чойхона. Ховли ўртасидаги ўтов эса шамоллардан сақланиш учун қулай.

Ошхона: хоразмча, европача, вегетерианлар учун таомлар бор
Татиб кўриш керак: сомса, шивит оши
Иш вақти: ҳар куни, 8:30-22:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Жума-масжид
Телефон: +99862 3753512

 

MIRZA BOSHI

Ичан-Қалъа марказий кўчасида жойлашган чойхона, ўз меҳмонларига ўймакор нашқли устунлардан иборат ёзги ҳовлисида ёки бўлмаса томда жойлашган айвонда таъмадди қилишни таклиф этади.

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: гумма, хоразмча кабоб
Иш вақти: ҳар куни, 09:00-24:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 1, мўлжал Ота-дарвоза
Телефон: +99895 6020067, +99862 3752753

 

YUSUF YASAVUL BOSHI

Ичан-Қалъа ҳудудидаги энг катта ресторан. Оқшомда ансамбллар чиқиши бўлиб ўтади.

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: шивит оши, қийма «Зарафшон»
Иш вақти: ҳар куни, 08:00-24:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, А. Болтаев кўчаси, 1
Телефон: +99891 2789991, +99862 3752456

 

KHIVA MOON TOUR

Ошхона: хоразмча, европача
Татиб кўриш керак: гумма, палов
Иш вақти: ҳар куни, 09:00-00:00
Манзил: Хива ш., Полвон Қори кўчаси, 101 А
Телефон: +99890 4315799

 

QIVLA TOZA BOG`

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: манти, кабоб
Иш вақти: келишилган
Манзил: Хива ш., Фаровонлик кўчаси, 1
Телефон: +99890 7253553, +99891 9893162

 

TERRASSA

Қуёш ботишини кузатиш учун ажойиб маскан. Қаҳва ва чойнинг турли хиллари мавжудлиги эса алоҳида эътиборга лойиқ.

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: тухум барак, қаҳва, мевали ва гиёҳли чойлар
Иш вақти: ҳар куни, 10:00-23:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Бўёқчилар кўчаси
Телефон: +99891 9939111

 

CAFE ZARAFSHON KHIVA

Маскан ресторан деб номланишга лойиқ деса бўлади. Интерьер, таомларнинг тортилиши, хизмат сифати эътиборга лойиқ. Бу ерда нафақат маҳаллий хоразмча, балки европача таомлардан ҳам баҳраманд бўлиш имконига эгасиз.

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: қовоқли крем-шўрва, тухум барак
Иш вақти: ҳар куни, 09:00-23:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Ислом Хўжа кўчаси, Толиб Мақсум мадрасаси
Телефон: +99891 4349817

 

MALIKA KHEIVAK RESTAURANT

Ресторан «Малика» меҳмонхоналар тармоғига киради, унинг энг эътиборга сазовор нарсаси ёзги майдончаси бўлиб, қулай тапчанлар, хушмуомала персонал ва миллий таомларга бой таомнома.

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: тухум барак, кабоблар
Иш вақти:  ҳар куни, 10:00-22:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Ислом Хўжа кўчаси, 11
Телефон: +99890 2248205

 

ORIENT STAR RESTAURANT

Меҳмонхона ва ресторан Марказий Осиёдаги энг катта бўлмиш Муҳаммад Аминхон мадрасаси ҳудудида жойлашган. Буюртмага асосан деярли истаган таомингизни тайёрлаб берадилар.  

Ошхона: хоразмча, миллий, европача
Татиб кўриш керак: палов, кабоблар
Иш вақти: ҳар куни, 07:00-24:00
Манзил: Хива ш., Ичан-Қалъа, Матниёз Девон-беги мадрасаси
Телефон: +99862 3754713

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг