ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Hyatt Regency Tashkent: Сиз билишни истаган барчаси ҳақида

2344
0

Банкет зали

Regency Ballroom зали 855 кв.м.ни ташкил этади. Тошкентда никоҳ маросимларини ўтказиш учун ажойиб жой ҳисобланади. Катта тадбирни ўтказиш бўйича барча ташкилий ишларни ўз зиммасига олган ҳолда бал залига алоҳида киришни ва аввалдан ўйланган дизайни таклиф этади. 

 

 

Анжуманлар зали 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ичида тўртта ҳар ҳил турдаги анжуманлар зали бор. Ҳар бир зал маълум бир аудитория ва тадбир учун мўжалланган. Дипломатик учрашувлар, маҳорат-дарслари, тренинглар ва бошқа кўпгина йиғилишлар учун ватанпарварлик руҳида номланган Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро заллари жуда ҳам мос келади. 

 

 

Ресторанлар 

Биринчи қаватдаги Khiva ресторани кун давомида ишлайди. Тушликка ва кечки овқатга бу ерда ўзбек ошхонаси ва ўрта осиё таомларини танаввул этиш мумкин. Мазкур ресторанга нафақат меҳмонхона меҳмонлари, балки маҳаллий аҳоли ҳам ташриф буюриши мумкин. 

Ёзги айвончани ўзи ичига олган ҳолда 180 кишига мўжалланган. Овқатланишнинг ўртача ҳисоби $40.

 

 

Sette Pizza Bistro - меҳмонхонанинг 7-қаватида жойлашган, ёзги айвончага эга аутентик итальян пиццерияси. Пиццерия кун давомида ишлайди. Бу ерга ҳам меҳмонхона меҳмонлари билан бир қаторда, маҳаллий аҳоли ҳам ташриф буюриш имконига эга. Бу ерда фақатгина итальян пиццасини ва шаробини шунингдек, махсус технология асосида тайёрланган музқаймоқ тортиқ этилади. Ошхона бош ошпази Алесандро. У Ўзбекистонга Hyatt Regency Tashkent раҳбарияти томонидан махсус таклиф асосида Италиядан ташриф буюрган.

Ёзги айвончани ўз ичига олган ҳолда пиццерия 150 кишига мўжалланган. Ўртача ҳисоб $40.

 

 

Шунингдек, меҳмонхонада очиқ терраса тунги соат 02:00гача замонавий бар ишлайди. 

Меҳмонхона биринчи қаватда жойлашган Chai Lounge эса фақатгина қайнатилган қаҳва таклиф этадилар. Ундан ташқари чойнинг турли ҳили, ширинликлар ва пишириқлар ҳам менюдан жой олган. 

Hyatt Regency Tashkent мажмуасининг бош ошпази – Ахмет Танер Эрдешир.

 

Хоналар 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонлар учун 300та кенг хоналарни таклиф этади, яъни 38та люкс хона, саккизта бизнес-люкс хона, 5та димпломатик люкс ва битта президент люкси. Стандарт хона тахминий нарҳи $250 ташкил этади. 

 

 

Тренажер зали

Меҳмонлар замонавий талабларга жавоб берувчи совуқ кунларда иситгичли тизимга эга 20 метрли ёпиқ ҳовуздан, дам олиш зонаси, фитнес-марказдан фойдаланиш ва баҳраманд бўлиш имконига эгалар. Шунингдек, йога ва пилатес бўйича гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш учун мўжалланган зал мавжуд. Тошкент аҳолиси ҳам абонемент ҳарид қилган ҳолда бу ерга ташриф буюришлари мумкин. 

 

 

Arya Спа

Arya машҳур бренд спа-салони косметик ва массаж муолажалари учун. Турк ҳаммоми ҳам бор. Балилик менеджер Ни Ваян Сери, Hyatt раҳбарияти таклифи бўйича Ўзбекистонга салон ходимларига ўз тажрибасини ўргатишга, унинг фаолиятини бошқариш учун ташриф буюрган. 

 

 

Double Decker дизайнерлик фирмаси – Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси интерьерини Ўзбекистонлик усталар билан ҳамкорликда ишлаб чиққанлар. Меҳмонхона йўлаклари машҳур Ўзбекистонлик рассом Бобур Исмоилов расмлари билан безатилган. 

 

Буюк Ипак йўли – дизайннинг асосий мавзуси. Бу ерда заманавийлик элементлари миллийлик билан уйғунлашиб кетган. Бу эса ўз ўринида албатта меҳмонхонага ўзгача ва бетакрор нафислик ва шарқнинг гўзаллигини тақдим этган. Меҳмонхонадаги барча мебель жиҳозлари Туркиядан махсус буюртма асосида келтирилган. 

 

 

Hyatt Regency Tashkent Американинг юқори сифатдаги меҳмонхоналар тармоғи бўлмиш Hyatt Hotels Corporation тегишли. Яқин ойда меҳмонхонанинг очилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтади!

 

Hyatt халқаро тармоқлар меҳмонхонасининг қурилиш ишлари қандай ўтганлигини, Hyatt Regency меҳмонхонасининг илк суратлари, деб номланган мақоламизда ўқишингиз мумкин.

 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси расмий сайти.

 

Telegram’даги

расмий каналимизга обуна бўлинг!

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг