alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Истамбулда “Ўзбек маданияти кунлари”


Истамбул, 2015 йил 17 май: “Ўзбек маданияти куни”. 

Туркиянинг Истамбул шаҳрида 17 май куни “Ўзбек маданияти куни” муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастури денгиз тўлқинлари узра сузиб борган улкан кемада тўрт соат давом этди.
Ушбу маданият куни муносабати билан ташкиллаштирилган концертда ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари бетакрор Райҳон ва жонли ижродаги хонишлари билан мухлислар қалбидан жой олган хонанда Жаҳонгир Отажонов иштирок этди.
 
alt
alt
alt
alt
 
Концертни Нилуфар Сотиболдиева, ҳамда Доғукан Эрдем Қутлу олиб боришди. Ўзбекистоннинг икки мега юлдузлари Райҳон ва Жаҳонгир Отажоновнинг чиқишини турк мухлислари катта шодлик билан қарши олишди. 

altalt
alt

Шунингдек, ушбу куни ташриф буюрган томошабинлар ҳукмига истеъдодли дизайнерлар Дилдора Қосимова, Ирода Ризаева ва Бегзод Саитовларнинг либослар тўплами тақдим этилди. Миллийлигимиз уйғунлашган ҳолда адрас ва атлас матоларидан тикилган замонавий бичимдаги нафис либослар барчани эътиборини ўзига тортди.
 
altalt
alt

Ушбу куни кема меҳмонлари ўзбек миллатининг санъати билан яқиндан танишдилар ва миллий таомларидан баҳраманд бўлдилар. 

Истамбул, 2015 йилнинг 18 май куни: Бетакрор Райҳоннинг яккахон концерт дастури.

17 май куни ўтказилган тадбирдан сўнг, бетакрор Райҳон 18 май куни Истамбуллик мухлислари учун ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этди. Концерт кўтаринки руҳда ўтди. 
 

alt

Хонанда ўз қўшиқларини ижро этганда мухлислар унга жўр бўлишди. Шунингдек, Жаҳонгир Отажонов ҳам Райҳон танаффус эълон қилган вақт мухлисларни зериктирмай ўз қўшиқлари билан барчага қувонч бағишлади.
Икки истеъдод соҳиби ўзларининг концерт дастурлари билан Туркиялик мухлислари олдидаги имтиҳондан аъло даражада ўтдилар.
 
alt
alt
altalt
altalt
altalt
altalt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг