ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Корея Адиз Ражабов нигоҳида

Касбим туфайли кўпгина жойларда ижодий сафарларда бўламан. Бугун сизларга айнан ана шундай ижодий сафарлардан бири, яъни Кореяга бўлган саёҳатим ҳақидаги таассуротларим билан ўртоқлашмоқчи эдим. 

alt

Бу юртга йўл олишимнинг сабаби “Устюртга йўл” - “Дорога в Устюрт”  номли картина суратга олинаётганлиги бўлди. Ушбу фильмда бош қаҳрамонлардан бирини ижро этганман. Фильм ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсам, фильм режиссёри Абдувохид Ганиев. Мендан ташқари картинада сизга яхши таниш актёрлар Акбархўжа Расулов ва Наргиза Салмоновалар ҳам рол ижро этишган. Қорақалпоғистонлик актёрлар ҳам фильмга жалб этилган. 
 

 
Фильм сюжетига тўхталадиган бўлсам, у Устюрт чўлида қурилаётган Нефткимёвий завод ва у ерга келган талабалар ҳақида бўлиб, Ўрта Осиёда амалга оширилаётган шундай турдаги илк катта лойиҳадан бири ҳисобланади. Кореяликлар билан ҳамкорликдаги лойиҳа. Шу сабабли ҳам фильмнинг бир қисми Кореяда суратга олинди. Мен фильмда салбий қаҳрамонни намоён этганман. Дўстим Акбархўжа эса ижобий қаҳрамон ролида. Картина тўғрисида ҳозирча фақат шуларни айтишим мумкин. Барчасини фильм премьерасида ўзингиз кўриб баҳо берасиз албатта. 
 
alt

Энди эса Сеул шаҳри ҳақида  бир четдан. Ҳар бир юртга келганда кўпчилигимиз барибир у ернинг халқи, одамларига эътибор берамиз. Одамлари ҳушмуомала, очиқ, меҳмондўст инсонлар экан. Тўғриси менга бу халқ ёқди. Яна менга маъқул бўлган нарса у ернинг ҳавоси бўлди. Ҳаводаги намлик менга ёқди. 

alt

Съёмка ишлари ўз вақтиди ҳеч бир қийинчиликсиз ўтди. Бўш вақт топилиши билан эса, шаҳарни томоша қилдик. Ташриф буюрган жойларимдан бири бу Seoul Tower-Сеул телевизион минораси бўлди. Маълумот ўрнида шуни айтишим лозим-ки, бу минора географик жиҳатдан Сеулнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, сайёҳлар учун бутун шаҳарни томоша қилишга энг қулай жойлардан бири. Минора Намсан тоғ тепалигида қурилган. Съёмка ишларининг бир қисми айнан шу минорада оширилди.
 
alt
alt

Яна бир зиёрат қилган жойим бу катта миллий боғ ичида жойлашган Чхандоккун Қирол саройи бўлди.
 
alt

Таомлари ҳам мазали ёқди. Еса бўладиган. Аммо фақат бир нарсада қийналдим, у ерда нон кам истеъмол қилинар экан. Нон ўрнида менинг тушунишимча ҳамма таом билан гуруч ейиларкан. Фахимлашимча, уларда гуруч нон ўрнида. Биз ўзбеклар барибир ўзимизнинг мазали нонимизга ўрганганлигимиз менга ҳам, сизга ҳам сир эмас.
 
alt

Кореядаги бир ҳафталик съёмка ишлари ва менинг ижодий сафарим шу алфозда ўтди. 
 
alt
alt
alt

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг