alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Меҳмонхона танлови. Экспертдан 5 муҳим маслаҳат

Ҳар қандай иш сафари ва саёҳат меҳмонхона танлаш масаласини келтириб чиқаради. Саёҳат ва ҳордиқда дилхираликни олдини олиш учун меҳмонхона танлаш қоидалари ҳақида билиб олишга қарор қиллдик ва бу соҳа экспертларидан бири Ағзамов Икромжонни таклиф қилдик. 
 
alt

Меҳмонхона саноатида Икромжон 9 йилдан бери фаолият юритади, шундан 8 йил у чет элда, етти юлдузли меҳмонхоналар: Дубайдаги Парус Бурж ал Араб ва Абу-Дабидаги Эмирейтс Паласда ишлаган. Ҳозирда у Тошкентдаги 4 юлдузли Wyndham Tashkent меҳмонхонасида савдо ва маркетинг бўлими бошқарувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Шунинг учун биз бугун айнан 4 юлдузли меҳмонхоналар ҳақида сўз юритамиз, зеро бизнес ва оилавий ҳордиқ учун энг оптимал танлов шу. 
 

САФАР МАҚСАДИ

Шунингдек сафардан мақсадни ҳам ҳисобга олишни унутманг. Агар бизнес саёҳатга йўл олган бўлсангиз, иш ҳамкорлари билан бўлиб ўтадиган учрашув жойига яқин меҳмонхонани танлаган маъқул. Маданий ҳордиқ чиқариш учун йўлга отланган бўлсангиз меҳмонхона экскурсиялари мавжуд отельни танланг. Агар мазза қилиб денгизда чўмилиш ниятида бўлсангиз, соҳил яқинида жойлашган меҳмонхона танлаш керак. Фарзандларингиз билан дам олишни режалаштирган бўлсангиз болалар учун кўнгилочар дастурлар, болалар аниматорлари ва майдончалари борлигига ишонч ҳосил қилинг. Олдиндан маълумот йиғишдан ташқари сайёҳ меҳмонхонага жойлашишдан аввал ўз ҳуқуқларини билиши керак. Агар, меҳмонхона сайтидаги маълумотлар ҳаётдаги билан бир биридан фарқ қилса, меҳмонхона сиз билан аввалдан келишилган савиядаги номер таклиф қилиши шарт. Номерлар ва хоналар суратларини кўриб чиқинг ва талабга жавоб бермаса меҳмонхона бошқарувчисига мурожаат қилинг. Энг яхши вариант халқаро меҳмонхоналар тармоғи танлови бўлиши мумкин. Улкан жаҳон брендлари меҳмонхоналари ўз обрўси учун қайғуради ва ўз стандартларига мос бўлиш учун қўлдан келганини қиладилар. Катта меҳмонхона тармоқлари фалсафасидаги асосий вазифа мижозга кўрсатиладиган сервис бўлиб, улар меҳмонларини кутганидан аъло даражада хизмат кўрсатиш учун ҳамма нарсага тайёр. Ёқимсиз ҳолатга дуч келмаслик учун номер нархи нималарни ўз ичига олиши ва қайси хизматларга алоҳида пул тўланишини олдиндан аниқлаштириб олинг. Барча маълумотларга эга бўлсангиз, сиз ўз бюджетинингизни тўғри тақсимлай оласиз ва ёқимсиз ҳолатга тушиб қолмайсиз. 
 

МАЖБУРИЙ СЕРВИС 

Шуни ёдда тутиш керак, 4 юлдузли меҳмонхонада яшаш шароити унинг “юлдузли”лигига муносиб бўлиши керак. Бундай меҳмонхоналар хизматига қуйидагилар киради: 

  • Швейцар
  • Юкни етказиб бериш (машинадан номерга ва номердан машинага) тунукун - мажбурий
  • 12 соат ичида қайтариб бериш билан кир ювиш
  • 1 соат ичида дазмол қилиб бериш, дам олиш кунлари ҳам
  • Кийим тозалаш (кимёвий тозалаш)
  • Фойдаланиш учун етказиб бериш (мустақил ёки хизмат кўрсатувчи персонал иштирокида) компьютерлар, электрон алоқа воситалари, видео-, аудио ускуналар
  • Маъмурият сейфида қимматбаҳо буюмларни сақлаш
  • Юкни сақлаш
  • Кунутун валюта айрибошлаш
  • Кредит карталарини қабул қилиш
  • Кутиб олиш ва кузатиб қўйишни ташкиллаштириш ( аэропортда, вокзалда ва ш.к.)
  • Такси чақириш
  • Театр ва бошқа кўнгилочар тадбирларга чипталар бронь қилиш ва харид қилиш
  • Туристик хизматлар (туристик маълумот, экскурсиялар, гид-таржимонлар ва ш.к.)
  • Спорт жиҳозлари ва курорт-рекреацион ҳудудда жойлашган меҳмонхоналарда дам олиш учун жиҳозлар вақтинча берилиши 

Кир ювиш, кундалик хона тазалаш, сизнинг истагингиз бўйича  чойшабларни тўлиқ алмаштириш, ресепшннинг 24/7 ишлашини камраб олиши керак.


ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ

Меҳмонхона хоналари майдони бўйича ўз стандартларига эга, квадратурасига аҳамият беринг: Меҳмонхоналарда хоналар даражаси бўйича хона нарҳлар кўпинча катта эмас. Агар имконият бўлса, қўшимча пул тўлаб, юқори даражадаги хона олган маъқул, уни қўлдан бой берманг. “Люкс” даражасидаги хоналар қулайроқ бўлиб, энг яхши ҳизмат ва қўшимча жиҳозларни ўз ичига олади. 

Бир кишилик хона майдони - 14 м2 ва ундан кўп
Икки кишилик хона майдони - 16 м2 ва ундан кўп
*лоджия ва балкон майдонини ҳисобга олмаганда
 
alt
Суратда: Wyndham Tashkent.даги икки кишилик хона  
 

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТЛАР

Бу савиядаги меҳмонхоналарда албатта соғломлаштириш мажмуи: тренажёр зали, ёзги ва қишки ҳовуз, турк ҳаммоми/фин саунаси, анжуманлар зали, бизнес маркази бўлиши керак. Меҳмонхонада шунингдек албатта банкет заллари ва барли ресторан бўлиши лозим. 
 
alt
Суратда: Wyndham Tashkentдаги очиқ ҳовуз
 

МАЪЛУМОТ ЙИҒИШ

Меҳмонхона танлар экансиз у ҳақда иложи борича кўпроқ маълумот йиғиш, изоҳларни ва одамларнинг у ҳақдаги фикрларини ўқиш керак. Халқаро номга эга меҳмонхоналар ўзининг маълум стандартлари ва талабларига эга бўлади. Бундай меҳмонхоналар ички назорат остида бўладилар ва шу сабабли сервис сифати керакли савияда бўлади. 
 
alt
Суратда: Wyndham Tashkentнинг Opera ресторани
 

САЙЁҲНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ 

Олдиндан маълумот йиғишдан ташқари сайёҳ меҳмонхонага жойлашишдан аввал ўз ҳуқуқларини билиши керак. Агар, меҳмонхона сайтидаги маълумотлар ҳаётдаги билан бир биридан фарқ қилса,меҳмонхона сиз билан аввалдан келишилган савиядаги номер таклиф қилиши шарт. Номерлар ва хоналар суратларини кўриб чиқинг ва талабга жавоб бермаса меҳмонхона бошқарувчисига мурожаат қилинг. 
Ёқимсиз ҳолатга дуч келмаслик учун номер нархи нималарни ўз ичига олиши ва қайси хизматларга алоҳида пул тўланишини олдиндан аниқлаштириб олинг. Барча маълумотларга эга бўлсангиз, сиз ўз бюджетинингизни тўғри тақсимлай оласиз ва ёқимсиз ҳолатга тушиб қолмайсиз. 


WYNDHAM TASHKENT МЕҲМОНХОНАСИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ.

Wyndham Hotel Group меҳмонхоналар тармоғи — жаҳондаги энг улкан меҳмонхона хизматлари франчайзери. Мазкур тармоққа 15та бренд остида 6570та меҳмонхона киради ва улар дунёнинг 50та мамлакатида мавжуд бўлган жаҳондаги энг катта тармоқ. 
Wyndham – аслида бир аёлнинг фамилияси бўлиб, у ўзининг мини-меҳмонхонасида уйсизларга бошпана берган. 80-йиллар охирларида бу ҳақда ҳаттоки газеталарда ҳам мақлоалар чоп этилган. Компания ташкилотчилари мазкур ҳикоядан таъсирланиб, меҳмонхоналар тармоғини уша аёл фамилияси билан аташга қарор қилишган. 
Меҳмонхона бизнес саёҳатчилар, якка тартибдаги сайёҳлар ва туристик гуруҳлар учун мўлжалланган. 
Меҳмонхона менежментига Туркиялик мутахассислар аъзо бўлиб, улар маҳаллий ишчилар билан тажрибаларини бўлишадилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг