alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Саёҳатдаги машҳурлар

Илхом Йўлчиев - Dj Piligrim оиласи, ўғли ва волидаси билан шу кунларда таътилда. Ижодкор саёҳатни аввал Римдан бошлаган бўлса, у ердан тўғри Испаниянинг гўзал шаҳарлари бўйлаб саёҳатда ёқимли ҳордиқ чиқармоқдалар. 

Фото: instagram/@djpiligrim_

 

Мафтункор хонанда Шаҳзода ўғли Холид билан БАА Дубай шаҳрида мазмунли дам олмоқдалар. Эслатиб ўтамиз хонанда 23 сентябр кунида Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Big Apple Music Awards тақдимотида иштирок этади. Батафсил бу ерда.

Фото: instagram/@shahzodasinger

 

Муниса Ризаева ҳам синглиси билан ҳар йили саёҳат қиладиган севимли манзили Монакода.

Фото: instagram/@munisarizaeva

 

Ёқимли овоз соҳиби Отабек Муталхўжаев эса океан ортига йўл олган бўлиб, АҚШ бўйлаб саёҳат уюштирган.

Фото: instagram/@otabekmutalhojaev

 

Латофатли Лола Москва шаҳрида таътилда. Бизга маълум бўлишича кейинроқ фарзандлари билан ҳам алоҳида саёҳатга йўл олади. Шунингдек, хонанда 7 августда Москва шаҳрида Космос концерт залида яккахон дастурини тақдим этишга тайёргарликни бошлаб юборган.  

Фото: instagram/@lolaofficial_

 

Ресторатор шунингдек, сайтимиз муаллифи Сарвар Каратаев ҳам ушбу рўйҳатда бўлиб, улар Туркиянинг гўзал масканлари томон йўл олган.

Фото: instagram/@sarvarkarataev

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ҳам ўз оиласи билан Саёҳатда. Ижодкор Испаниянинг бетакрор манзилгоҳларида ҳордиқ олмоқда.

Фото: instagram/@rashidkhalikov

 

Шунингдек, 27 июнда бизнинг маълумотларга кўра Sado гуруҳи хонандаси Акбар Отамухамедов, Райҳон Ғаниева ва бошловчи Нилуфар Сотиболдиевалар ҳам биргаликдаги оилавий саёҳатга Туркиянинг Анталия шаҳрига ҳордиқ олиш учун тарадудланганлар.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг