ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Шаҳрисабзда арт-галерея очилиши

1925
0

2700 йил аввал ташкил топган Шаҳрисабз доим ўзининг ҳунармандлари ва юқори маданияти билан машҳур бўлган. Бу шаҳар Амир Темур юрти ҳисобланади. Қолаверса, бу шаҳар ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйҳатига киритилган.

alt

«Чорсу» тарихий архитектура комплекси 16 асрда барпо этилган ва бошидан маҳаллий ва чет эл савдогарлари учун бозор бўлган.

alt

Ўтказилган тадбирдан асосий мақсад – нафақат ўзбекистонлик меҳмонларни, балки чет эллик сайёҳларни ҳам Шаҳрисабзга ташриф буюришлари учун жалб этиш. Очилган галереяда мунтазам равишда дизайнерлар намойиши, кўргазмалар ва фестиваллар ўтказилади.

Венера Абдуразоқова, тадбир ташкилотчиси:
«Бошида биз фақат картиналар галереяси қилмоқчи эдик, лекин кейин ҳунармандларимизни таклиф этиб, иштирок этишлари учун имкониятлар яратдик. Келажакда ҳар ой ўқув машғулотлари, мода намойишларини тақдим этмоқчимиз. Қолаверса, чет элдан ҳунармандларни таклиф этиб, семинарлар ташкил этиш бизнинг мақсадимиз».

alt

Арт галереянинг асосий объекти – Азиз Аҳмедов томонидан яратилган Оқсаройнинг макети бўлди.

alt

Азиз Аҳмедов, рассом, архитектор:
«Ёшлигимда мени ҳамиша Амир Темурнинг «Оқсарой»и олдидан топишар эди: мен уни томоша қилишни, суратга чизишни ёқтирар эдим. Ва ўша вақтданоқ тарихий обидалар билан шуғулланишимни тушуниб етдим. Ўз ишимни «Кўк Гумбаз»дан бошладим, кейин эса акварель билан Оқсаройнинг кириш қисмини қайта таъмирладим. Ана шундан сўнг пластик ва ўйма нақш ёрдамида 30 баравар кичкиналаштирилган макетни яратдим».

alt

Галереянинг ички ва ташқи қисмларида ҳунармандлар, рассомлар, заргарлар ва дизайнерлар иши намойиш этилди.

altaltalt

Тадбир «Коба» ресторанида давом этди. Маҳаллий санъаткорлар: Шохруҳ ТимурБекзод Маджидов Хасан ва Хусан Нурбобоевлар, «Маржона» рақс ансабли ва «Мумтоз» чолғу гуруҳи томошабинларга яхши кайфият улашишди. Улардан сўнг дизайнерлар намойиши бошланди.

alt

Мода кўргазмасини Тошкентнинг Rano Collection бренди бошлаб берди. 18 та кўринишда дизайнер адрас, ипак, органза ва атласдан тикилган кечки, коктейль кўринишидаги либосларни тақдим этди.

altalt

Раъно Хамраева, Rano Collection бренди асосчиси:
«Менинг коллекциям шакли ва фасонлар соддалиги билан ажралиб туради. Асосий урғу матога берилган. Доим «мирсак» йўналишида ижод қилгим келар эди ва бу намойишда қатнашиш учун мени таклиф этишди».

altalt

Иккинчи бўлиб Buduar бренди ўзининг кечки либосларини намойиш этди. Асосий мато адрас эди.

altalt

Шаҳноза Тоирова, Buduar бренди асосчиси:
«Бизнинг одатларимиз, кучли ва мустақил аёлларимиз шу қадар чиройлики, биз улардан тугалланмас илҳом оламиз. Шу ўринда Шаҳрисабзнинг усталари шу қадар истеъдодли эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман ва агарда уларга Тошкентда шароит яратилиб берса, бизда имконият қолмайди деб қўрқаман».

altalt

Охирги бўлиб Тошкентдан Бекзод Саитов ўз тўпламини намойиш этди. Тўплам ўз ичига 15 та қора рангдаги кўринишни жамлаган эди. Пайеткалар, сетка, патлар, органза ва гипюр тўпламга янада кўрк бағишлади.

altaltalt

FF Collection бренди тошкентлик дизайнерлар намойиши учун акссесуарлар тақдим этди.

alt

Феруза Қурбонова, FF Collection бренди дизайнери:
«Мен доим Шаҳрисабзда бўлишни орзу қилар эдим ва ниҳоят кўргазма сабабли мен шу ердаман. Мельхиор ва бутун тошлар – аксессуарларимни яратишда керак бўладиган асосий хом ашёлар».

alt

Кўргазма Шаҳрисабзнинг Dil Orom бренди моделларининг чиқишлари билан ўз нихоясига етди. Хақиқий «Келин лук» лар 20 та кўринишда намойиш этилди. Буларнинг барчасини Шаҳрисабзлик ҳунарманд қизлар 2 ҳафта давомида тайёрлашган, аксессуарлар эса ҳунарманд заргар Шароф Рауфов томонидан тақдим этилган.

alt

Дилором Жўраева, дизайнер:
«Қисқа вақт ичида тўплам яратишимга ўтган замон ва янгича услублар уйғунлиги асосидаги чизмаларим илҳомлантирди. Мана, 7 йилдирки мен нафақадаман ва ҳали ҳеч ҳам ўзимни бу қадар тетик ва бардам ҳис этмаган эдим».

alt

Тадбирни ташкилотчи Венера Абдуразоқова дизайнерлар билан биргаликда ёпиқ деб эълон қилди.

alt

Ҳаловат Қурбонова, «Файзобод» маҳалла раиси:
«Бизнинг шаҳар учун бу жуда катта тадбир ва бу каби маданий тадбирлар кўпроқ ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди».

alt 

Отабек Олимжонов, Қашқадарё вилоятининг туризмини ривожлантириш бўйича қўмита раиси:
«Бу каби тадбир ҳунармандларимизни янада юксалтириш мақсадида ташкил этилди. Ҳар бир қилаётган ишимиз аҳолига катта таъсир кўрсатади. Ва хозир гувоҳи бўляпмизки, янгича Шаҳрисабз инсонларни қувонтирмоқда».

alt

Тадбир ташкилотчилари сифатида Туризмини ривожлантириш бўйича қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ва Pro Atlas Group жонбозлик кўрсатдилар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг